Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий тармоқлардаги таркибий ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларнинг асосида иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, ишлаб чиқишни диверсификациялаш жараёнларини жадаллаштириш омили ётади. Мамлакатимизда саноат тармоқларига инвестицияларни ва инновацион технологияларни кенг кўламда жорий этишга катта эътибор қаратилиб, саноат тармоқларини изчил ривожлантиришга эришилмоқда.
Аслини олганда, бугунги биз яшаётган замон инновациялашган замон, десак муболаға бўлмайди. Ривожланиш суръатлари жадаллашган ҳозирги кунда ишлаб чиқариш компанияларининг янгиликка интилиши, тараққий этиши долзарб масалалардан ҳисобланади. Акс ҳолда, рақобатга дош беролмаслиги мумкин. Бу борада сўз кетганда албатта, Жиззах вилоятидаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Zenatkor TBB» корхонаси вилоятда турдош корхоналар орасида ўз мавқеига эга ва ўз ўрнини топганлиги билан ажралиб туради, десак асло муболаға бўлмайди
Жиззах вилоятида саноат корхоналарини модернизация қилиш, соҳага янги технологияларни мақсадли жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилда шу мақсадда 159 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгани сўзимиз тасдиғидир.
Яқинда «Zenatkor TBB» масъулияти чекланган жамиятида модернизациялаш ишлари ниҳоясига етказилди.
Таъкидлаш жоизки, юзга яқин киши меҳнат қилаётган мазкур корхонада технологик янгиланишлар амалга оширилгач, йилига 8 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Корхонада асосан Италия давлатидан келтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган WITECH”(Weiler Italia) технологияси иш суръатининг янада жадал боришида қўл келмоқда. WITECH”(Weiler Italia) технологияси нафақат қурилиш материаллари (бетон, плиталар) ишлаб чиқаради, балки уларни етказиб бериш, ўрнатиш ва шу каби бир неча вазифаларни бажара олади. Айниқса, бу технология ноодатий биноларни қуришда жуда асқотмоқда.
Мамлакатимизда ана шундай технологияларни қўллаш, жаҳон тарибасига суяниш бугунги кун талаби. Кундан-кун чирой очаётган юртимизда замонавий бинолар барпо этилиши учун қурилиш маҳсулотларининг сифати муҳим ҳисобланади.
Бизга маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори иқтисодиётнинг бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган соҳаси бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларни қамраб олади.
Бугун юртимиз бўйлаб улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бу бизга янги ҳаёт нафасини олиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бир жойда йўл таъмирланса, яна бир жойда замонавий бино қурилаяпти. Бундай ўзгаришлар барчани бирдек қувонтираётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бу борада қурувчи ташкилотлар, шу билан бир қаторда қурилиш маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналарнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш зарур. Зеро, мустаҳкам бино асосини сифатли қурилиш материаллари, айниқса, темир-бетон маҳсулотлари ташкил этади. Ушбу жамият ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган бўлиб, асосий фаолияти темир-бетон ва тайёр бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 100 га яқин киши меҳнат қиладиган жамият маҳсулотлари Жиззах ва Сирдарё вилоятларида барпо этилаётган иншоотларга пешма-пеш етказиб берилмоқда.
– Корхонамизда бир ойда ўртача 50 минг метр куб темир-бетон ва тайёр-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, – дейди «Zenatkor TBB» МЧЖ директори Асқар Раҳмонқулов. – Албатта, бугунги кундаги қурилиш ҳажмига нисбатан бу кўрсаткич жуда кам. Чунки биз етказиб бераётган маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда. Буни инобатга олган ҳолда бетон конструкция ҳамда хомашёларни такомиллаштириш, маҳсулот тури ва ҳажмини ошириш бўйича самарали ишлар олиб бормоқдамиз.
Такидлаш жоизки, Жиззах вилоятида саноат корхоналарини модернизация қилиш, соҳага янги технологияларни мақсадли жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида шу мақсадни кўзлаган ҳудудда 159 та истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгани сўзимизнинг исботидир.
Ушбу истиқболли лойиҳалар қатори «Zenatkor TBB» масъулияти чекланган жамиятида ҳам модернизациялаш ишлари ниҳоясига етказилди. Бунинг учун Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 11 миллиард сўмлик кредит маблағи йўналтирилди.
– Ушбу маблағнинг бир қисмига тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик, – дейди тадбиркор Асқар Раҳмонқулов. – Натижада ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга ортиб, маҳсулот тури кўпайди. Эндиликда буюртмачиларга турли ҳажмдаги тайёр темир-бетон плиталарини ҳам етказиб беришни бошладик.
Албатта, ушбу маҳсулотлар ҳудудда бунёд этилаётган иншоотларни тез ва соз барпо этишда қўл келади.
Аслини олганда ҳар қандай иншоотнинг асосий пойдевори темир ва бетон маҳсулотлар ҳисобланади. Юртимизда янгидан қад ростлаётган бино ва иншоотларнинг мустаҳкам бўлишида «Зийнаткор темир-бетон буюмлари» каби корхоналарда тайёрланаётган маҳсулотлар сифати жуда муҳим. Буни иш фаолиятида шиор қилиб олган мазкур корхона ўз маҳсулотларига талаб янада ортиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Мамлакат равнақи, унинг иқтисодий ривожланиши учун маҳаллий ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг аҳамияти беқиёс. Корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифати эса унинг йиллар давомидаги нуфузини белгилаб беради. Зеро мустаҳкам бино фақатгина сифатли хомашёдан барпо бўлади.
Саодат ҒОЙИПОВА,
журналист