(O´zbek) Ayollarni tekstil-tikuv ishlariga jalb qilish

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Маълумки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2019 йилнинг январь-май ойлари давомида диққатга молик бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, жами 15 минг 288 нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида қисқа муддатларда касб-ҳунарга ўқитилди. Уларнинг 11 минг 791 нафарини ёки 77 фоизидан ортиғини аёллар ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар ташкил ­этди.
     Президентимизнинг 2019 йил 28 майдаги «Респуб­лика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига муво­фиқ 2019-2021 йилларда «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти томонидан юртимизда 293 та тикув-трикотаж мажмуаси қурилиши режалаштирил­ган. Шундан 72 таси бу йил, 102 таси келаси йил, 119 таси 2021 йилда барпо этилади, жами 88 мингтага яқин доимий иш ўрни ярати­лади.
     Ўзбекистон Хотин-қизлар қўми­таси ҳудудларда шу асосда қад ростлаётган корхоналар иш берувчилари талабидан келиб чиқиб, 24 минг 421 нафар ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизлар таркибини шакллантирди. Ўтган давр мобайнида улардан 9 минг 931 нафари жойлардаги коллежлар ўқув базасида тикув-­трикотаж йўналиши бўйича ташкил этил­ган қисқа муддатли ўқув курсларида касб-ҳунарга ўқитилди. Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғар­маси маб­лағлари ҳисобидан 7,7 ­млрд. сўмлик маблағ сарфланди.
     Вазирлигимиз йил охиригача 5 та ташаббус доирасида яна бир неча ўн минг ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларни иш берувчилар талаби асосида касб-ҳунарга тайёрлашни ва ишга жойлаштиришни мўлжаллаган. Чунончи, Президент Администрацияси раҳбари томонидан 2019 йил 27 апрелда Бўка туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббусини Тошкент вилоятида жорий қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигига ба­ғишлаб ўтказилган йиғилиш баёнининг 26-бандига биноан, ўша туманнинг 4 та секторида ташкил этилаётган «Мах mash textile», «Bo‘ka sports wear», «Buka mega lux», «Ровот барака чеварлари» масъулияти чекланган жамиятлари тасарруфидаги тикув-трикотаж корхоналарида жами 1 минг 850 та янги иш ўрни очилиши кўзда ту­тилган.
     Бу корхоналарга тумандаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли орасидан ўз вазифасини бемалол эплай оладиган ишчи-ходимлар тайёрлаб бериш учун ҳозир хусусий инвесторлар талаби асосида 672 нафар хотин-қиз Бандликка кўмаклашиш давлат жам­ғармаси маблағлари эвазига ҳудуд­да­ги 3 та касб-ҳунар коллежи базасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилмоқда. Туманда мавжуд 25 та маҳалла фуқаролар йиғини бўйича эса 125 нафар ишсиз ёшлар рўйхати тузилди. Эндиликда уларни давлат жамғармаси маблағлари ҳи­собидан миллий ҳунармандчилик­нинг «Уста – шогирд» анъаналари асосида касб-ҳунарга ўқитиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
     Бундан ташқари «Хотин-қизлар бандлиги – ижтимоий фаоллик пойдевори» шиори остида секторлардаги аёллар бандлигини таъминлаш кунларини юқори савияда ўтказиш ва 3 минг 176 нафарини ишга жойлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Шунга кўра жорий йилнинг май ойи­да тумандаги «Бўстон», «Чавлисой», «Хўжақўрғон» ва «Катта Равот» маҳаллаларида 1-2 мартадан иш билан таъминлаш тадбирлари уюштирилди. Уларда 102 та корхона ва ташкилот 620 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ишга киришга талабгор қатнашчилар сони 320 нафардан ошди. Пировардида 102 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.