(O´zbek) Давр билан ҳамқадам

5/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Дўстона ҳамкорлик самаралари
     Жиззах пластмасса заводи 1972 йилда ишга туширилган бўлиб, асосан пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилганлиги боис кимё саноати корхоналари сирасига киради. Завод ҳудуди жами 12,5 гектардан иборат. Шундан 4,6 гектари ишлаб чиқариш майдонлари саналади. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 14,9 минг тоннани ташкил этади. Заводда асосан 4 та цех мавжуд бўлиб, уларда бир неча турдаги маҳсулотлар, жумладан, ташқи диаметри 20 мм.дан 1200 мм.гача бўлган полиэтилен қувурлар ва бутловчи қисмлар, ўлчамлари 220 мм.дан 3000 мм.гача бўлган полиэтилен плёнкалар, ҳар хил турдаги халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади. Бундан таш­қари унда деҳқончиликда ишлатиладиган ва сувни 30 фоизгача тежайдиган, полиэтилендан ясалган эгилувчан кўчма қувурлар ва эгатга тў­шаб суғориш учун мўлжалланган плёнкалар (улар қишлоқ хўжалиги учун жуда зарур ҳисобланади) ҳам тайёрланади.
     Ҳозир «Жиззах пластмасса» акциядорлик жамияти ва унинг негизида ташкил этилган корхоналарда 250 дан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилишаяпти. Уларнинг 35–40 фоизи ёшлардан иборат. Зеро, корхона раҳбарияти ёш кадрларга алоҳида эътибор қаратиб, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш чораларини кўрмоқда. Бу борада Менделеев номидаги Россия кимё-технология ҳам­да Иваново давлат кимё-технология университетлари, Словакиянинг «Хемосвит» компаниясига қарашли олий таълим муассасаси, Тошкент шаҳ­ридаги Турин политехника университети, Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти, Жиззах политехника инс­титути каби бир нечта хорижий ва маҳаллий олий ўқув юртлари билан қилинаётган ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.
     Маълумки, бу заводда яқин-яқин­гача ўта эскирган асосий технологик ускуналар воситасида унчалик рақо­батбардош бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқарилар эди. Охир-оқибат у иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлайдиган корхоналар қаторига тушиб қолганди. Кейин замон эврилди, замонавий, сифатли маҳсулотга талаб ва эҳтиёж ортди. Шу боис бозор иқтисодиёти барча жабҳаларни кенг қамраб ола бошлади. Бу «Жиззах пластмасса» акциядорлик жамияти ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар ясади. Чунончи, ҳукуматимиз ташаббуси билан уни молиявий-иқтисодий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» дастури тасдиқланди. Бу эса 2015 йилдан эътиборан корхона том маънода равнақ топа бошлашига асосий туртки бўлди.
     Зеро, ушбу дастур амалга оширилиши асносида акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича ялпи қиймати 1,3 млн. АҚШ доллари бўлган учта инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Натижада маҳсулот турлари кў­пайди, қўшимча равишда 43 та янги иш ўрни очилди. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 8,8 минг тоннага етказилди. 2018 йили ўсиш суръати 2015 йилдагига нисбатан 326 фоизни ташкил этди. Энг муҳими охирги икки йил ичида 18 миллиард сўм миқ­дорида соф фойда олинди.
     Эндиликда корхона инвестицияларга жиддий эътибор қаратмоқда. Чунки тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўз­лаш­тириш, барча ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланиш, технологик паркни ўз вақтида модернизациялаш ва янгилаш, импорт ўрнини босадиган янги маҳсу­лотлар ишлаб чиқаришни йўлга қў­йиш жамиятнинг устувор вазифаларига айланди. Шунга кўра маънан ва жисмонан эскирган 4 та дастгоҳ замонавийларига алмаштирилди. Жорий йилнинг март ойида Хитойдан олиб келинган уч қаватли полипропилен ишлаб чиқариш линияси ҳа­демай ишга туширилади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.