Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ҳар бир мамлакатда транспорт тизими иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон транспорт тизими йилдан-йилга кенгайиб, мамлакат тараққиёти ва фаровонлигининг янги қирраларини очмоқда. Шубҳасиз, мамлакатда транспорт оқимини кўпайтиришдаги кейинги мақсадларга эришиш учун равон, сифатли йўллар талаб қилинади. Йўллар юқори ҳаракат тезлигини ва мукаммал ўтказувчанликни таъминлаши керак
Маълумки, янги автомобиль йўлларини қуриш аҳолининг нафақат қурилиш, балки лойиҳалаш соҳасида ҳам бандлигини ошириш имконини беради. Бу аҳоли даромадларининг кўпайишига олиб келади ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларда иккиламчи бандликни таъминлайди. Пировардида, бу миллий даромаднинг ўсишига хизмат қилади. Бундан ташқари туризмни ривожлантириш учун йўллар энг муҳим алоқа воситаси ҳисобланиб, шаҳарлар ва яқин атрофдаги ҳудудларнинг ташқи кўринишида алоҳида аҳамият касб этади, чунки йўлларнинг сифати – бу мамлакат меҳмонлари эътибор қаратадиган асосий жиҳатлардан бири саналади.
«Grand Road Tashkent» ҚК МЧЖ – йўлларни лойиҳалаш ва қуриш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган пойтахтдаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади.
Бундан роппа-роса бир йил олдин, 2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу кенг кўламли лойиҳани амалга оширишга ҳаракат бошланган эди. Туркиялик инвесторларнинг мазкур лойиҳага бўлган катта қизиқиши, қулай ер майдони ва юқори малакали ходимлар лойиҳани қисқа муддатда амалга оширишнинг муҳим шартига айланди. Корхонани қуриш ва жиҳозлашга йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 24 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ташкил этди.
Умрга татигулик йил. «Grand Road Tashkent» томонидан яратилган ишлаб чиқариш мажмуаси юқори технологияли корхона ҳисобланади. Биноларни қуриш ва асбоб-ускуналарни модернизация қилиш жараёнида аналоглари бўлмаган ноёб технологиялардан фойдаланилди. 17 гектардан ортиқ ҳудудда майдалаш ва саралаш комплекси, асфальт заводи, бетон қоришмани ишлаб чиқариш участкаси, брусчатка ва бордюрлар ишлаб чиқариш участкаси, йўл-қурилиш бошқармаси, лаборатория, сервис хизмати кўрсатиш участкалари, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаси ва бошқа ёрдамчи объектлар жойлашган.
AMMANN (Швейцария), Aymak (Туркия), Metso (Финляндия), Kal-Mak (Туркия), Elkon (Туркия), BAZMakine (Туркия), Jeotest (Туркия), Nordimpianti (Италия), Wirtgengroup (Германия), Power Curbers (АҚШ) каби бутун жаҳонга машҳур компаниялар янги корхонанинг стратегик шерикларига айланишди.
Бир йил мобайнидаги муваффақиятли иш жараёнида компания нафақат 550 дан ортиқ кишини иш билан таъминлади, шу билан бирга қурилиш материаллари бозорига янги маҳсулотлар ва янги технологик ечимларни ҳамда йўл қурилиши технологияларига нисбатан янгича қарашларни олиб кира олди.
Корхона «Discover Invest» МЧЖ, «ALTAIR BUILDING PARTNERS» ҚК МЧЖ, «МАХSUSENERGOGAZ» АЖ, «МЕТПРОМ» Компаниялар гуруҳи, «O’ZGUVEN OZBEKISTAN MIMARLIK INSHAAT» Хорижий корхонаси МЧЖ, «UNIVERSAL PACHKING MASTERS» ҚК МЧЖ, «OZUN TASHKENT CONSTRUCTION» ХК МЧЖ, «OBOD SHAHAR QURISH» МЧЖ, «CRISYTAL PAINT» МЧЖ, «FAYZLI UY JOY QURILISH» МЧЖ каби номлари ҳаммага яхши маълум бўлган бир қатор йирик, нуфузли компаниялар учун ўзини муҳим шерик сифатида кўрсатди.
«Grand Road Tashkent» ҚК МЧЖ «Tashkent City», «Olmazor Business City», «Oq-Tepa Sohil Bo’yi», «Сирғали истироҳат боғи», «Ecobozor», Учтепа туман ҳиёбони, «Сузук-ота» масжиди, Амир Темур хиёбонидаги KFC филиали, бир қатор мактаблар, аэропортлар ва кўплаб бошқа объектлар қурилиши учун ўз хизматларини тақдим этмоқда.
Шунингдек, «Grand Road Tashkent» иштирокида «Обод маҳалла» дастури амалга оширилмоқда.
Самарали фаолият кўрсатиш мақсадида 100 дан ортиқ замонавий махсус техникалар сотиб олиниб, компания ҳудудида махсус автопарк яратилди.
ISO 9001.2015 халқаро стандартининг СМТ (Сифат менежменти тизими) сертификати муваффақиятли жорий этилмоқда. Бу эса компаниянинг маҳсулот сифатга содиқлигини ва ўз мижозлари эҳтиёжларини қондириб келаётганини намойиш этмоқда.
Йўлларни лойиҳалаштириш. Компаниянинг асосий фаолият йўналишларидан бири йўлларни лойиҳалаш ва қуришдан иборат. «Grand Road Tashkent» ҚК МЧЖ таркибига автомобиль йўллари ва транспорт иншоотларини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича кенг қамровли лойиҳа-қидирув ишлари билан шуғулланувчи лойиҳа ташкилоти киради. Замонавий геодезия асбоб-ускуналари, CREDO (Белоруссия), IndorCAD (Россия), ABС (Россия), AutoCAD (АҚШ) автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, энг сўнгги авлод дастурий таъминоти автомобиль йўллари ва транспорт иншоотларини лойиҳалаш бўйича мураккаб ва комплекс вазифаларни ҳал қилиш имконини беради. Шунингдек, бу лойиҳавий ечимларнинг ишончлилигини оширади ва лойиҳавий ишларни бажариш муддатини қисқартиради. Ушбу ёндашув туфайли пойтахтда Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Амир Темур кўчаси, Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Қорасарой кўчаси, Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Сағбон кўчаси кесишган жойларда транспорт чорраҳалари лойиҳалари амалга оширилди.
Сифат назорати. Материаллар ва ишлар сифатини назорат қилиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ишончлилигининг асосий шарти ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ва ихчам лабораторияларда замонавий диагностика асбоб-ускуналарининг мавжудлиги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда ишлатиладиган йўл-қурилиш материаллари, шу жумладан, тупроқ ва инерт материаллар, асфальт, цемент, бетон қоришмаларининг синовларини тез ва самарали ўтказиш ҳамда уларнинг физик-механик хусусиятларини аниқлаш имконини беради.
Илғор технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналар. Ўзбекистон бозорида аналоглари бўлмаган технологиялар компанияга замонавий хизматлар кўрсатиш ва материалларни тақдим этиш имконини яратмоқда.
Асфальт қопламасининг юқори сифатига эришиш ва унинг хизмат қилиш муддатини узайтириш учун турли хилдаги модификациялаштирувчи қўшимчалар, шу жумладан СБС полимерлар қўлланилади. Йўл қурилишида инновациялар жорий этилди. Бу «OKUR» технологиясининг қўлланилиши бўлиб, унга мувофиқ шағал қатламлари ётқизилган асос йўл қопламасининг асосий қатлами ҳисобланади. Айнан у асосий транспорт юкини қабул қилади ва уни ер қатламига тақсимлайди. Термопластик билан белгилаш – полимер материалини суюқ ҳолатга қадар қиздириш йўли билан йўл белгисини чизиш усули саналади.
Компания ҳар йили:
● Туркиянинг «Aymak» компанияси ускуналари ва Финляндияда ишлаб чиқарилган «Metso» конус-майдалаш қурилмасида 2 млн. тоннадан ортиқ турли фракциядаги инерт материалларини;
● Швейцариянинг «Amman» компанияси ишлаб чиқариш линиясида Европа стандартлари бўйича 1 млн. тоннадан ортиқ тўрт турдаги асфальт қоришмалари;
● «Kal-Mak» (Туркия) ишлаб чиқариш линиясида 30 минг м2 дан ортиқ тўсиқ плиталари ва кўприк тўсинлари, 60 минг м3 дан ортиқ лотоклар, ригеллар ва бошқа темир-бетон маҳсулотлар, «Nordimpiati» (Италия) ускуналарида ичи бўш плиталар;
● «Ermak Makina» (Туркия) ишлаб чиқариш линиясида 190 м2 дан ортиқ брусчаткалар, 700 м3 дан ортиқ бордюрлар;
● Туркиянинг «Elkon» ишлаб чиқариш линиясида 700 минг тоннадан ортиқ м100 дан м550 гача бўлган турли русумдаги бетон қоришмаси ишлаб чиқаради.
Келажак сари йўл. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мамлакатнинг ички бозорида сотилмоқда, келажакда улар хорижий давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган. «Grand Road Tashkent» ҚК МЧЖ мижозларнинг ишончини қадрлайди ва мижозлар базасини янада кенгайтиришга интилади. Компания ҳар доим ўзаро ишонч ва фойдали ҳамкорликка асосланган янги ишбилармонлик муносабатларидан манфаатдор.
«Grand Road Tashkent» компанияси тўхтовсиз олға силжиш истагида. Шунинг учун бундай қисқа вақт ичида у мамлакат шаҳарсозлигининг ривожланишида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга, йўл қурилишига кўплаб янгиликларни олиб киришга, аҳоли фаровонлиги ҳамда давлат иқтисодиёти барқарорлигига йўналтирилган кўплаб муҳим лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлди.
Хайрулла МАРАИМОВ,
«Grand Road Tashkent» ҚК МЧЖ Савдо ва маркетинг бўлими бошлиғи