(O´zbek) Пахта-тўқимачилик кластери тизимининг шаклланиш омиллари

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш кластер тизимига боғланиб бормоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, у тез орада аграр соҳанинг локомотивига айланади. Кластер шарофати ўлароқ, пахтачилик тармоғи ҳам саноатлашади, шунга мутаносиб равишда давлатнинг экпорт сало­ҳияти ортиб, халқнинг турмуш фаро­вонлиги юксалади.
     Хўш, пахта-тўқимачилик кластери нима? Бу – ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуи, аҳолининг турли қатлам­ларини ўзида жамловчи боғлам, шунингдек, соҳада инновацион иқтисо­диётга ўтишнинг муҳим босқичидир. Негаки, кластер сабабли хомашё қайта ишлашнинг барча босқичидан ўтиб, экспортбоп тайёр маҳсулотга айланади. Соддароқ қилиб айтганда, кластер тизими моҳиятан бир маж­муа доирасида бир жамоа бўлиб ерларни шудгорлаш ва чигит экиш, ғўзани парваришлаб, ҳосилни йиғиб-териб олиш, хомашёни қайта ишлаш­га доир барча фаолиятни қамраб олади. Бу жараёнларда ҳамма иштирокчиларнинг манфаатлари ўзаро уйғун­лашади. Яъни хомашё етиштирувчидан тортиб, уни қайта ишловчиларгача бўлган барча ишчи-ходимлар маҳсулот сифатига бирдек жавобгар бўлишади. Чунки охирги товарни сотишдан пайдо бўладиган қўшимча қийматнинг бир қисми шу ишга ҳисса қўшганларга тақсимла­нади. Бундай рағбат уларни сидқи­дилдан меҳнат қилишга ундайди.
     Кластер фақат иқтисодий самарадорлиги юқорилиги билангина эмас, балки ижтимоий аҳамияти катталиги жиҳатидан ҳам ажралиб туради. Давлатимиз раҳбари шуни назарда тутиб, аграр соҳада, илм-фанда, таълим тизимида ва бошқа со­ҳаларда кластер тизимлари жорий этилиши Ўзбекистон илғор мамлакатлар қаторидан жой олишининг муҳим омили ҳисобланишини бот-бот уқтириб келаяпти. Енгил саноат, нефть-газ, кимё, биотехнология, АКТ, автомобилсозлик, транспорт-логис­тика, рекреацион-туристик, озиқ-овқат, таълим, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, ипакчилик соҳалари шулар жумласидандир. Уларда кластер тизимларини яратиш илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни молиялаштириш ҳажмини кўпайтиради, сифатини яхшилайди. Инвестициявий ташқи лойиҳаларда иштирок этишнинг, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги имкониятларини тақ­дим этади.
     Қишлоқ хўжалиги кластери ерни шудгорлашдан тортиб, чигит экиш, ғўзани парваришлаш ва пахта хомашёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқа­ришгача бўлган жараёндаги кўп бос­қичли комплекс тизимга эга корхона эканлигидан хабарингиз бор. Чунки бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида етарлича маълумотлар бе­рилган. Натижаси қандай бўлгани кўпчиликни қизиқтириши табиий.
     Жорий йилда 77 та пахта-тўқи­мачилик кластери томонидан 677,4 минг гектар майдонда 2 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштириш белгиланди. Кластерларнинг ўзларига 125 минг гектар майдон бириктириб берилган бўлса, 552 минг гектар ерда 16 мингта фермер хўжалиги билан фьючерс шартномалари асосида саноат хомашёси етиштирилди. Бунинг учун кластерларга Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 4 триллион 114 миллиард сўм миқдо­рида имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, кластерларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2,1 триллион сўм йўналтирилди. Умумлаштирадиган бўлсак, пахта етиштиришга жами 6,2 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
     Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жойларда босқичма-бос­қич замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари паркини яратиш, соҳа­нинг механизация даражасини ошириш, етиштирилган ҳосилни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, маҳсу­лот етиштириш билан банд аҳолини саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқ­ларига ўтказиш бўйича талай ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигида иш самарадорлигини ошириш мақсадида техникалар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш учун жами қиймати 1,9 триллион сўмлик 16 мингтадан зиёд, шундан 2019 йилнинг ўзида 1,2 триллион сўмлик 14 мингтага яқин қишлоқ хўжалиги техникалари харид қи­линди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.