(O´zbek) ТошДАУ-Германия: салоҳиятли ва замонавий кадрларни тайёрлаш – пировард мақсадимиз

2/2021

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Таълим ва илм-фан ривожи, шак-шубҳасиз, тараққиёт­нинг негизи, келажак пойдевори ҳисобланади. Мамлакатимизда бу соҳага доимий устувор эътибор қаратила­ётгани, кадрлар сиёсати изчил амалга оширилаётгани ва уларга уйғун равишда илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этишга бўлган қизғин интилиш ўз самарасини бераётганига барчамиз гувоҳмиз.
     Хусусан, Ўзбекистон жаҳонда замонавий таълим ва касбга йўналтириш, илм ва илмий тадқиқотлар марказларидан бирига айланган Германия билан ушбу соҳада узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Бугунги кунда юртимизнинг юзлаб талаба-ёшлари, илмий тадқиқотчи­лари Германия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётгани бунинг бир далилидир. Турли соҳаларда замонавий юксак технологияларни Ўзбекистонда жорий этишни мақсад қилган ёшлар учун бундай имкониятлар мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳам­корликда Германия академик алмашувлар хизмати, Тошкентдаги Гёте институти, Конрад Аденауэр ва Фридрих Эберт номидаги жамғармалар­нинг ваколатхоналари, Немис халқ университетлари ассоциациясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича институти ташкилотлари томонидан яра­тилмоқда.
     Таълим соҳасида германиялик ҳамкорлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашинуви доирасининг кенгайиб бораётганини мамлакатимизнинг етакчи олий ўқув юртларидан бири – Тошкент давлат аграр уни­верситети ҳаёти мисолида ҳам ёрқин кўриш мумкин. Зотан, ўзининг 90 йиллик фаолияти давомида 90 мингдан ортиқ малакали кадрлар етказиб берган, ўтган йили миллий рейтинг тизимида 5-ўринни эгаллаган мазкур университетда ўқув ишларини янги босқичга олиб чиқишда халқаро амалиётдан фойдаланиш чора-тадбирлари жадал суръат касб этаётганини алоҳида таъкидлаш ­жоиз.
     Бугунги кунда Тошкент давлат аграр университети Германиянинг Вайенштефан-Триздорф, Лейбниц олийгоҳлари, Германия халқаро ҳам­корлик жамияти (GIZ) билан яқин алоқаларни йўлга қўйган. Бундан ташқари Германиянинг AZ-Germany, PRAX, AGROIMPULS, PRACTICUM FOR PEOPLES, INTERNSHIP ташкилотлари билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида университет талабалари мазкур давлатда ёзги ишлаб чиқариш амалиётларини ўтаб келишмоқда ҳамда бу йигит-қизларимизга замонавий билим ва кўникмаларни мукаммал эгаллашларида ёрдам бермоқда.
     Лейбниц номидаги қишлоқ хўжалигини иқтисодий ривожлантириш институти (IAMO) дунёнинг энг яхши мингта олий таълим муассасалари рўйхати – QS рейтинг тизими бўйича 561-ўринда туради. 200 дан зиёд профессор-ўқитувчилар фаолият юритаётган, минглаб магистр ва докторантлар таҳсил олаётган ушбу муассасанинг ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда қишлоқ хўжалиги со­ҳаси (аграр сиёсат, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш, фермер хўжаликларни бошқариш ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишлари)да таълим ва амалиётни интеграциялаш борасида илғор тажриба тўпланган. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари Лейбниц инс­титути билан 2014 йилдан эътиборан ҳамкорлик қилиб келади.
     Лейбниц номидаги қишлоқ хўжалигини иқтисодий ривожлантириш институти (IAMO) ва ТошДАУ ўртасида 2018 йилда имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан “IPReS” тажриба-синов илмий лойи­ҳаси доирасида уч нафар мустақил тадқиқотчимиз – Машҳура Бабажанова, Абдулла Примов ва Шерзод Бабахалов ўз илмий ишларини амал­га ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳа тўрт йилга мўлжалланган бўлиб, бу муддат ичида IAMO илмий тадқиқот институтининг тажрибали профес­сор-ўқитувчиларини ҳам маърузаларга жалб этиш кўзда тутилган.
 
Ботиржон СУЛАЙМОНОВ,
ТошДАУ ректори, б.ф.д., профессор, академик
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.