Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Янги Ўзбекистон – бу мамлакатимизга берилган энг тўғри ва энг асосли таъриф. Бу нафақат халқимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Бугунги кунда янги Ўзбекистон халқи янги сиёсат, янги ғоя ва янги ташаббуслар руҳи билан яшамоқда. Буни юртимизнинг ҳар бир фуқароси юракдан ҳис этиб, фаолиятини, яшаш тарзини шунга яраша йўлга қўймоқда. Бошқача қилиб айтганда, бугун мамлакатимизнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқларда халқимизни янги ҳаёт ҳамда буюк келажак сари етаклаётган ана шундай амалий тамойиллар мужассам.
Кейинги йилларда мамлакатимизда оламшумул ўзгаришлар рўй бердики, уни шунчаки таърифлаш мушкул. Энергетика соҳасини олиб қарайлик. Соҳада бундан 7–8 йил бутунлай бошқача ҳолат мавжуд эди, аниқроқ қилиб айтганда, ачинарли вазият ҳукм сурарди.
Қишлоқлардаги ҳаёт ҳақида гап кетганда, аввало, аҳолини электр билан таъминлашда доимий узилишлар бўлганлиги сир эмас. Ҳозир қишлоқ инфратузилмасини қайта ташкил этиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари самарасида электр таъминотидаги узилишларнинг бутунлай бартараф этилгани, одамларнинг бу борадаги норозилиги ва шикоятларига чек қўйилганини таъкидламоқ жоиз. Чунки қишлоқ ҳудудларини замонавийлаштириш, янги турар жойлар, маданий ва маиший объектлар барпо этиш учун биринчи навбатда электр таъминотини яхшилаш айни муддаодир. Мисол учун, яқиндагина Мўйноқ, Томди ёки Чироқчи каби чекка ҳудудларда аҳвол жуда оғир эди. Агарда ўша ҳудудлардаги қишлоқларга четдан меҳмон келгудек бўлса, чироқларнинг тез-тез ўчиши ёки кўчаларнинг ёритилмаслигидан мезбонлар хижолат тортарди. Қишлоқлардаги яккам-дуккам жойларда мойчироқларнинг милтиллаб турган шуъласидангина бу ер аҳоли яшаш пункти эканлигини англаш мумкин эди. Газлаштирилмаган, ичимлик суви таъминоти билан етарлича қамраб олинмаган жойларда кун давомида атиги бир неча соат электр токи берилиши қишлоқ аҳолисининг ҳақли эътирозига сабаб бўлганди. Бугун эса бу жойларда аҳвол тубдан ўзгарган. Электр таъминотида узилишлар умуман йўқ. Қишлоқлар, хонадонлар, кўчалар кечалари чароғон. Одамлар билан суҳбатлашсангиз, кечаги кунни худди тушда кўргандек эслашади. Одамларнинг кайфияти яхши. Чунки бугуннинг кишиси чин маънода янгича, яъни замонавий шароитда яшашни истайди. Ҳа, одамларнинг орзулари рўёбга чиқмоқда. Буларнинг барчаси муҳтарам Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган соҳага тегишли қатор фармон ва қарорлар асосидаги саъй-ҳаракатларнинг натижасидир. Энг муҳими, одамларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, мамлакатимиз аҳолисининг катта қисми истиқомат қилаётган қишлоқларда шаҳардагидан қолишмайдиган ҳаёт тарзига эришишдир.
Юртбошимизнинг турли йиғилишлардаги чиқишларида, халқ билан ўтказаётган юзма-юз мулоқотларида одамларни чин маънода рози қилиш, уларни қийнаётган муаммоларнинг ечимини топиш, аҳоли яшаш даражасини ошириш, жумладан, электр энергияси билан барқарор таъминлаш, соҳага илғор технологияларни жалб қилиш, янгича услубда иш юритиш, кадрлар салоҳиятини, билимини, малакасини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борада эскича услублардан бутунлай воз кечган ҳолда, янгича ёндашувлар асосида ишлашни соҳа ходимлари, энг аввало, раҳбарлар зиммасига қатъий вазифа қилиб юклади.
Шуни айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳам айнан шу долзарб вазифалар ҳақида сўз борар экан, Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастурида белгиланганидек, ушбу соҳани ҳам тўлиқ рақамлаштириш лозимлигига урғу берилган эди.
Барча соҳалар қатори энергетика йўналишида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида охирги йилларда нафақат пойтахтда, балки бошқа шаҳар ва туманларда, қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган одамларни ташвишга солаётган муаммолар секин-аста ўз ечимини топаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Хуллас, юртимизнинг узоқ манзилларида ҳам аҳолининг ҳаёт тарзи тобора яхшиланиб бормоқда. Эски, кўримсиз, қийшайиб қолган симёғочлар ва уларнинг салқиб қолган симларини янгилаш, аранг ишлаб турган трансформатор пунктларини модернизациялаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Лўндасини айтганда, баъзан «движок» ёқиб, ёки мойчироқнинг хира ёғдусига кўникиб қолган юртдошларимиз қалбида эртанги кунга умид, ишонч учқунлари порлаб, янгича яшашга иштиёқ уйғонмоқда. Соҳадаги туб ўзгаришларда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим дастуриламал бўлаётир. Ўтган давр мобайнида бизнинг йўналишда ҳаётга татбиқ этилган ҳужжатларнинг энг муҳимларидан бири Президентимизнинг ўтган йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги қарори бўлди.
Ушбу қарорга мувофиқ, электр энергиясини якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ҳамда сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ташкил этилди. Мазкур жамият ўз таркибига 16 та корхонани жамлади. Жумладан, 0,4-6-10-35-110 кВ кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилиш, шунингдек, ушбу объектларнинг ривожланиши доирасида янги қурилиш, реконструкция, модернизация, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширувчи 14 та ҳудудий электр тармоқлари ана шулар сирасига киради.