(O´zbek) Namangan tumani

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимо­ий-иқ­ти­содий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжа­ми­я­тидаги нуфузи йил сайин ортиб бор­моқда. Зеро, давлатимизнинг Биринчи Президенти бошлаб берган узоқ­ни кўзлаб, пухта ўйланган ва босқич­ма-босқич жорий қилинаётган ҳаё­тий дастурлар, мақсадли лойиҳалар ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтиришга, халқимиз фаровонлигини оширишга ва турмуш даражасини тубдан яхшилашга хизмат қил­моқда. Қо­ла­верса, ҳар бир жабҳада эришилаётган самарали меҳнат натижалари барча юртдошларимиз қатори Наманган тумани аҳли ҳаёти­да ҳам улкан ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Мисол учун, асосий иқти­содий кўрсаткичларга эътибор қара­тадиган бўлсак, 2015 йилда биргина саноатда 121,6 фоиз ўсиш қайд этилди. Бундай ижобий юксалишлар туман иқтисодиётининг бошқа соҳа­ларида ҳам кузатилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигида 107,5 фоиз, қурилиш-пудрат ишларида 124,9 фоиз, чакана савдода 105 фоиз, пулли хизматлар ҳажмида 113,8 фоиз ва умумий хизматлар бўйича 118,3 фоизни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткичлар шубҳасиз, туманимиз меҳ­нат аҳлининг фидокорона меҳнатлари натижаси эканлигидан ташқари, ҳали ишга солинмаган имкониятларимиз кўплигини ҳам кўрсатиб турибди.
     Бундай имкониятлар айниқса, саноат, ишлаб чиқариш, сервис соҳала­рида яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, туманда саноатни ривожлантириш, самарали ва ихчам ҳажмдаги қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотларини қай­та ишлашга ихтисослашган корхоналарни бунёд этиш, шу йўл билан иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш бўйича аниқ дастурлар асосида муҳим чора-тадбирлар белгиланмоқда.
     Биргина ўтган йили саноатда 121,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бунда жами ишлаб чиқа­рилган маҳсулотнинг 52,1 млрд сўми (42,8 %) йирик корхоналар ҳисобига, 69,5 млрд сўми эса (57,2 %) кичик корхона ва микрофирмалар ҳисса­сига тўғри келди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш эса 12,8 млрд сўмни ташкил этди.
     Юртбошимизнинг 2009 йил 26 ян­вардаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғриси­да»ги қарори туман аҳлига янги ис­тиқбол йўлларини очиб берди, десак муболаға бўлмайди. Чунки, биргина ушбу қарор асосида ташкил этилган корхоналар томонидан ҳисобот йили давомида 8,9 минг тонна гўшт, 46,9 минг тонна сут, 56,9 млн дона тухум, 150 тонна асал, 54 тонна балиқ маҳсу­лотлари тайёрланди. Булар шунчаки рақамлар эмас, албатта. Ушбу рақам­лар ортида тадбиркорларимизнинг тинимсиз ва самарали меҳнат­лари ётибди. Яъни, улар яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлардан унумли фойдаланишга, эл дастурхонини янада тўкин қилишга, ўз турмуш шароитларини янада яхшилашга астойдил ҳаракат қилиш­моқда.
     Қишлоқ хўжалиги туман иқтисо­диётининг етакчи соҳаларидан ҳисобланади. Шу сабабли ҳам, экспорт­нинг салмоқли қисми мазкур соҳа маҳ­сулотлари ҳисобига амалга оши­рилмоқда. 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари ҳажми 286,3 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,5 фоизга ўсди. Ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 199,2 млрд сўми деҳқон хўжаликларига, 84,1 млрд сўми фермер хўжаликлари, шунингдек, уч млрд сўми қишлоқ хўжалиги корхоналари улушига тўғри келди.
 
Abdurazzakov-1
     Ҳозирги пайтда туманимизда чор­вачиликка ихтисослашган 27 та фермер хўжалиги фаолият юритмоқ­да. Бундан ташқари, туман аҳолиси азалдан чорвачилик билан шуғул­лангани боис, ушбу соҳада маҳсулот ишлаб чи­қариш ҳажмлари йилдан-йилга ор­тиб бормоқда. Мисол учун, 2015 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 8994 тонна гўшт, 46921 тонна сут, 56,9 млн дона тухум тайёрланди. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги соҳасида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асалари­чиликни ривожлантириш бўйича қа­бул қилинган дастурлар доирасида иккита паррандачилик, иккита балиқ­чилик, битта асаларичилик фермер хўжаликлари ташкил этилиб, шу ас­нода қўшимча яна 31 та янги иш ўрин­лари яратилди.
     Маълумки, ҳар қандай иқтисодий лойиҳа маълум миқдордаги инвестиция жалб қилишни талаб этади. Туманимизда ҳам бу борада изчил ҳа­ракатлар олиб борилмоқда. Ўтган йили туманимиз иқтисодиётига барча манбалар ҳисобидан 38,8 млрд сўмга тенг бўлган инвестиция жалб қилинди. Ҳудудий инвестиция дастурига асосан, 22 та лойиҳа амалга оширилди. Жумладан, «Аиша хоме текстиль» қўшма корхонасида сочиқ, «Нафис текстиль гроуп» МЧЖда тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш йўлга қўйилиши натижасида 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, туманда 124,9 млрд сўмлик қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишда ўсиш аввалги йилга нисбатан 106,3 фоизга тенг бўлди.
     Ҳозир юртимизнинг қайси бир ҳу­дудига йўлингиз тушмасин, бир-би­ридан обод маҳаллаларни, янги за­монавий тураржой массивларини, шарт-шароитлари асло шаҳарники­дан қолишмайдиган намунали уй-жой­ларни кўриб қувонмас­дан бўладими?! Нафсиламрини айтганда, давлатимиз томонидан қишлоқ жойларда аҳолининг турмуш шароитини ях­шилаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлари наманганлик­ларнинг ҳам кўнглидаги орзуси эди. Шу боис, «Қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга асосан туманимизнинг 2016 йилга мўлжалланган режасига мувофиқ, «Орзу массиви» ҳудудида 260 та намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар бунёд этилади. Қурилиш ишлари учун аҳоли маблағ­лари ва банк кредитлари йўналтири­либ, бугунги кунда уй-жойларни со­тиб олиш истагини билдираётган фу­қаролар томонидан бошланғич бадал маблағлари тўланди.
     Аҳолини иш ўринлари билан таъминлашда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, янги хизмат турларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам, ҳуку­матимиз иқтисодиётнинг мазкур йўналишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада махсус ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиб, ижтимоий ҳаётимизга самарали татбиқ қи­линмоқда. Хусусан, туманда ушбу йў­налишда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар маз­кур соҳанинг катта истиқболга эга эканлигини кўрсатмоқда. 2015 йилда туманда умумий хизматлар ҳажми 118,3 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,8 фоиз ўсишга эришилди. Бундай юқо­ри кўрсаткичлар тармоқнинг қарийб барча йўналишларида қайд этилди. Жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш 119,9 фоизга, компьютер дастурлари 112,4 фоизга, молиявий хизматлар 131 фоизга, транспорт хизмати кўрсатиш 119,9 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 120,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги техникаларига тех­ник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 121,8 фоизга, савдо ва умумий овқат­ланиш 120,8 фоизга, маиший хизматлар 119,4 фоизга, соғлиқни сақлаш 122 фоизга, бошқа бозор хизматлари 117,7 фоизга бажарилди.
     Ўтган йили туман ҳудудида жами 122 та хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари ташкил этилди, ушбу объектларда 118 та, жумладан, қиш­лоқ жойларда 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, ҳисо­бот йилида 154 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиши натижа­сида жами кичик бизнес субъектлари сони 1172 тага етиб, уларнинг ялпи қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуши 98,6 фоизни, саноатда 69,6 фоизни, қурилиш ишларида 99,5 фоизни, пулли хизмат кўрсатишда 72,9 фоизни, жами хизматлар улушида 74,5 фоизни, юк ташишда 95,7 фоизни ва йў­ловчи ташишда 99,5 фоизни ташкил этди.
     Туман ҳудудида ишлаб чиқарила­ётган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш масалалари ҳам режали тарз­да ижобий ҳал этилмоқда. Масалан, ўтган йили туманимиз корхоналарида ишлаб чиқарилган 2,6 млн доллар­лик маҳсулот экспорт қилини­шига эри­шилиб, бу борадаги режа 102 фо­из­га бажарилди. Ушбу йўналишда му­ваф­фақиятли фаолият юритаётган кор­хоналар ҳақида гап кетганда, дастав­вал «Аиша хоме текстиль» корхонаси, «Нафис текстиль гроуп» МЧЖ, «Асрор текстиль саноат» МЧЖ, «Мадина – Муаззам» МЧЖ, «Истиқлол текстиль дизайн» МЧЖ каби бир қа­тор корхоналарни алоҳи­да таъкидлаш жоиз.
     Аҳолини иш ўринлари билан таъминлашда туманимизда фаолият кўр­сатаётган касб-ҳунар коллежлари би­тирувчиларига алоҳида эътибор қара­тилиши натижасида уларнинг 97 фоизи ўз мутахассислиги бўйича иш ўрин­ларига эга бўлди. Яъни, Бандлик дастурига асосан ҳисобот даврида қиш­лоқ жойларида 5763 та янги иш ўринлари яратилди. 2016 йил январь ҳо­латига 3269 нафар битирувчидан 3266 нафарининг бандлиги таъминланди. Йил давомида уларнинг 206 нафарига ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун 1,7 млрд сўмдан зиёд кредит маблағи ажратилади. Эътиборлиси, 44 нафар битирувчи ёшлар тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб, тадбиркорлик ишларини бошлашди.
     Хулоса қилиб айтганда, шу азим юртда, шу беқиёс заминда инсон барча нарсадан азизу мунаввар. Буни ҳар нафасда ва ҳар дақиқада ҳис қилиб яшашни қатъий одатга айлантирганмиз. Бусиз, барча амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларимиз ҳеч қандай самара бермаслигини ях­ши англаймиз. Шу сабабли ҳам, энг аввало, инсон учун, унинг турмуш ша­роити тўкин бўлиши, фарзандларимиз тинч ва фаровон муҳитда камолга етиши учун қўлимиздан келган барча самарали ишларни қиляпмиз. Энг муҳими, ту­манимиз аҳли ҳам айнан шу ҳақиқат­ни чуқур ҳис қилиб яшаб, меҳнат қи­лаётгани учун ҳам барча соҳаларда улкан муваффақи­ятларни қўлга кирита бошлади.
 
Шавкат АБДУРАЗЗОҚОВ,
туман ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.