(O´zbek) Farovon turmush ijtimoiy hayotimiz ko‘zgusi

6/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақилликнинг даст­лабки давриданоқ аёл­лар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғ­лом болани тарбиялаш, фарзандларимиз камолоти йўлида самарали ишларни амалга ошириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг энг устувор йўналиши қилиб белгиланди. 2016 йилга «Соғлом она ва бола йили» деб ном берилиши ва махсус давлат дастури қабул қилини­ши эзгу амалларнинг мантиқий давоми бўлиб, бу ижтимоий соҳага эъти­борнинг юксак даражада эканлигидан далолат беради. Зеро, инсон эрки, унинг бахт-саодати бош ғоялардан бирига айланган мустақил диёримизда соғлом оилавий муҳитни шакллантириш ва шу орқали соғлом авлодни камол топтириш энг муҳим масалалардан биридир.
     Йил якунлари билан давлат дастурининг ижроси сарҳисоб қилинаёт­ган шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бу борада улкан ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, мазкур саъй-ҳара­кат­ларнинг натижаларини Наво­ий ви­лояти мисолида кўрадиган бўл­сак, юқорида келтирилган фикрлар ўз ис­ботини топаётганига амин бўламиз. Зеро, мамлакатимизнинг барча ҳудуд­лари қатори Навоийда ҳам мах­сус ви­лоят дастури ишлаб чиқилган бў­либ, барча ишлар ушбу дастур асо­сида ҳа­ётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда.
     Йил давомида дастур доирасида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, хотин-қизларнинг турмуш шароити ва ҳаёт кечириш даражасини ҳар томонлама яхшилаш юзаси­дан кенг кўламли ишлар давом этти­рилди. Уларга фарзандларини соғлом қилиб тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга қара­тилган муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу мақсадлар учун 2016 йил даво­мида жами 347,7 млрд сўмлик маблағ йўналтирилди.
     Агар вилоят дастурининг ҳисобот давригача бўлган ижросига тўхталадиган бўлсак, ушбу ишларнинг ижобий натижаси сифатида дастур доирасида 381,5 млрд сўмлик маблағ ўз­лаштирилиб, белгиланган йиллик режа 109,7 фоизга бажарилганини таъкидлаш лозим.
     Хусусан, дастур ижросига биноан, янги таҳрирдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ко­дексига уч ёшгача болалари бўлган барча аёлларга (бола парвариши таъ­тилига чиққанидан қатъий назар) нисбатан уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тои­фасига киритиш ҳисобига жиноят қонунчилигини янада эркинлаштиришга йўналтирилган ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизли­ги тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомий­лик тўғрисида»ги ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида тар­бияланаётган ногирон болалар учун кундузи парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси­нинг қарори лойиҳаси бўйича так­лифлар тайёрланиб, Вазирлар Маҳка­масига ҳамда Адлия вазирлигига ки­ритилиши таъминланди.
     Шунингдек, дастурда аҳолининг кам таъминланган қатлами, хусусан, боқувчисини йўқотган оилалар ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб-қув­ватланмоқда. Вилоятнинг чекка туманларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 200 нафар аёлига қий­мати 103,1 млн сўмлик электр-маиший техника товарлари бепул берилди ҳамда аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига кирувчи кишиларга 52 млн сўмлик катталар ва болалар кийим-боши бепул тарқатилди. Аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг меҳнатидан фой­даланувчи кичик корхоналарга, шунингдек, аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналарга ҳамда оилавий бизнес­ни ривожлантириш мақсадларига ти­жорат банклари томонидан 43,4 ­млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
     Ёш оилаларни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалардан би­ри эканини ҳеч ким унутмаслиги ке­рак. Чунки, мустаҳкам оила мустаҳ­кам жамиятнинг асоси ҳисобланади. Айниқса, ёш оилаларга уй-жой қуриш ёки янги уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари берилаётгани ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Ушбу мақсад учун 2016 йилда тижорат банклари томонидан жами 154 та оилага 15,3 млрд сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди. Қо­ла­верса, кам таъминланган ёш оила­ларга 355 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
     Вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар кўп. Зеро, давлатимиз томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қа­ратилиб, айниқса, бу иш билан шуғул­ланмоқчи бўлган коллеж битирувчиларига кўплаб имтиёзлар, енгиллик­лар берилмоқда. Навоийлик ёшлар ҳам давлатимиз яратиб бераётган бундай шарт-шароитлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бе­рилаётган имтиёзли кредитлар эса тадбиркорлик фаолиятини бошлашда қўл келмоқда. Жумладан, бу йил вилоят бўйича коллеж битирувчиларининг 1281 нафарига 15,7 млрд сўм (105 %) миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
     Дастур доирасида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш йўли билан қиш­лоқ оилаларининг ҳаёт даражаси ва сифати оширилмоқда. Ана шу мақсадда умумий қиймати 147,6 ­млрд сўмлик намунавий лойиҳалар асосида қурилган 800 та уй тўлиқ фой­даланишга топширилди. Бундан таш­қари, мазкур уй-жойларнинг таш­қи электр таъминоти учун 19,45 км 0,4– 10 кВли ҳаво электр узатиш тар­моғи ва 13 комплект кичик ҳажм­ли транс­форматорлар ўрнатилди ҳамда таби­ий газ тармоқларини тортиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди. Қола­верса, 2016 йил Инвестиция дас­тури асосида 42 та объектда умумий қий­мати 11,8 млрд сўмлик узунлиги 130,1 км бўлган (шундан намунавий лойи­ҳалар асосида қурилаётган уй-жой мас­сивларида 25,1 км) ичимлик суви тармоқлари тортилди. Навоий шаҳ­ри­нинг 18-кичик туманида қад ростлаган тўртта кўп қаватли тураржой би­нолари фойдаланишга топширилди.
     Аҳолининг тиббий хизматларга бўл­ган эҳтиёжларини тўлиқ қонди­риш, хизматлар сифатини янада ошириш бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, «Қи­зил­қум­цемент» АЖда тиббий ёрдам кўр­сатиш хоналарини замонавий тибби­ёт анжомлари билан жиҳозлаш учун 360 млн сўм ажратилди. Шунингдек, 150 млн сўм маблағ эвазига корхонада тиббий хизмат кўрсатишни тезкор ва сифатли амалга оши­риш мақ­садида иккита тез ёрдам автомашинаси сотиб олинди.
     Кармана туманидаги Навоий кон металлургия комбинатига қарашли «Металлург» соғломлаштириш маска­ни умумий қиймати 2,5 млрд сўм маб­лағ эвазига мукаммал таъмирланди ҳамда замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан қайта жиҳоз­ланди.
     2016 йилги Инвестиция дастури доирасида вилоятдаги 17 та умумтаълим мактабидан иккитасини янгидан қуриш, 13 тасини реконструкция қилиш ва иккитасини мукаммал таъмирлашга умумий қиймати қа­рийб 20 млрд сўм маблағ сарфланди. Ҳозирда ушбу таълим масканлари тўлиқ фойдаланишга топширилган.
     Шу билан бирга, вилоят ҳокимли­гининг «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталарида «Соғлом она ва бола йили»га бағишланган ало­ҳида рукн ташкил этилиб, давлат дас­тури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар мунтазам ёритиб борилди. Яъни, ушбу нашрларда жами 151 тадан зиёд, республика марказий нашрларида эса 50 дан зиёд мақола­лар эълон қилинди. Кармана туманида жойлашган вилоят Касаба уюшмалари тасарруфидаги «Ишонч» бо­лалар соғломлаштириш оромгоҳида «Медиа оромгоҳ-2016» ташкил этилиб, ушбу тадбирда 75 нафар ёш жур­налист ўз саломатлигини тиклади. 120 нафардан зиёд қалам аҳли­нинг Бухоро ва Самарқанд вилоятига саёҳати уюштирилди.
     Инсон саломат, турмуши фаровон, ҳаётидан мамнун бўлса, албатта эртанги кунга бўлган ишончи янада мустаҳкам бўлади. Бу ишонч жамиятимизнинг жипслашуви учун, мам­лакатимизнинг иқтисодий қудра­ти янада юксалиши ҳамда халқаро ҳам­жамиятда нуфузи янада ортиши учун жуда муҳимдир. Навоийликлар ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳол­да эртанги кунга чексиз ишонч билан яшамоқдалар.
 
Жаҳонгир УМАРОВ,
вилоят ҳокимлиги саноат бўлими бошлиғи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.