Журналимизнинг №2-сони АКТ соҳасига бағишланган бўлиб, унинг саҳифаларидан туркум мақолалар ўрин олган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган «АКТ ривожланиши миллий тараққиётнинг муҳим омили» номли мақолада мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти хусусида сўз боради.