(O´zbek) Бундан ўттиз йилча олдин Ўзбекистон ва Амирликлар дўстлик ҳамда умумий тараққиёт йўлини танлади

4-5/2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бундан ўттиз йилча олдин Ўзбекистон ва Амирликлар дўстлик ҳамда умумий тараққиёт йўлини танлади ва биз кўпинча ҳам миллий, ҳам халқаро даражаларда ўсиш ва ривожланиш йўлида бирга ҳаракатланаётганимизни кўриб, алоқаларимиз равнақ топаётганига, ёш давлатларимиз ривожлангани сайин ҳамкорлигимиз янада чуқурлашаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
     Бу жиҳат эса ёш ва ривожланаётган мамлакатлар учун илғор тажриба вазифасини ўтаган давлат тизимлари ва институтларини бошқариш ҳамда тараққий эттириш соҳасида ҳамкорликда олиб борган ишларимизда, айниқса, яққол кўринди. 2019 йилда мамлакатларимиз бошлаган стратегик шериклик такомиллашди ва оқилона бошқарув тизимларининг яратилишига улкан ҳисса қўшди. Халқларимиз учун энг юқори бошқарув ва етакчилик стандартларини таъминлашдан иборат умумий мақсадимизга эришишда икки томонга ҳам катта фойда келтирди.
     Ушбу соҳалардаги қўшма фаолиятимиз билан бир қаторда асосий инфратузилманинг ривожланишини молиялаштириш ва янги тижорат имкониятларини ўрганиш устида биргаликда иш олиб борганимиздан хурсандмиз. Ўзбекистоннинг 2019 йилда ташкил этилган «Abu Dhabi Uzbek Investment Company» компанияси ҳамкорлигимиз жадал кенгаяётганини яққол намоён этди ва биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни ошириш учун улкан салоҳиятни кўряпмиз.
     Албатта, сўнгги йиллар қийин кечмоқда. Пандемия оқибатида бутун дунёда юзага келган муаммолар озиқ-овқат хавфсизлигининг янги масалаларини кўтарган ҳолда бизнинг бошқарув тизимларимиз ва соғлиқни сақлаш секторимизнинг қай даражада мустаҳкамлигини синаб кўрди. Ушбу мураккаб даврда ҳам якдилликдаги ишларимиз давом этди ва ҳатто атрофимиздаги, дунёдаги ўзгаришларга мослашди. Бу мослашувчанлик, менимча, мустаҳкам ва барқарор муносабатларга асос бўлиб хизмат қилади.
     Мен мамлакатларимиз ўртасидаги умумий қадриятлар ва интилишларга асосланган ажо­йиб иттифоқнинг янада мустаҳкамланишидан умидворман.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.