(O´zbek) Хотира саодати

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

     Инсон умри дарёга ўхшайди. Умр дарёдек оқиб кетганини одамнинг ўзи билмай  қолади. У гоҳ сокин, гоҳ шиддатли бўлиб бўлиб оқади. Бир куни дарёдаги пўртанадек, инсон ҳаётида ҳам кутилмаган воқеалар содир бўлади. Шу ерда умрга нуқта қўйилади…

     Журналистиканинг нони қаттиқ дейишади. Унга чидаган бор, чидамаган бор. Айниқса, журналистикада аёл кишининг фаолият олиб бориши жуда машкул. Лекин Саодат Ғоипова ана шундай масъулиятли касбни танлади ва  узоқ йиллар самарали меҳнат қилди. 90 — йилларда “Оила ва жамият” газетасида ишлаган бўлса, 1995 йилдан бери “ Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси”  журналида самарали фаолият кўрсатиб келди.

     Саодат асли Янгийўллик бўлиб, қалб амри билан журналистика соҳасида кўп йиллар ишлади. Ҳамиша ўз сўзи ва фикрига эга бўлган бу аёл ҳаёт билан ҳамнафас бўлиб иш тутар, матбуотнинг – тўртинчи ҳокимиятнинг кучини, сўзини, ўрнини  билдиришга эришар эди. Ишлаганда ҳам ўзини аямай, журнал учун куйиб-ёнар, ҳар бир сон чиқиши учун керак бўлса моддий томонларини ҳам хал этиб, вилоятдаги мухбирлар билан журнал ўртасида кўприк вазифасини ўтарди. Унда дипломатия кучли эди, турмушда учрайдиган ҳар қандай вазиятларда ҳар қандай раҳбар билан ҳам бемалол тортиша олар ва ҳақлигини исботлай оларди. Чин маънода Оллоҳ юқтирган истеъдод эгаси эди. У  қаерда ишламасин, ҳамиша ўз жонкуярлиги, ишга масъулият билан қараши, қатъиятлиги, сўзи билан иши бирлиги ёшларга ўрнак бўлиб келди.

     Ҳамкасблари орасида Саодат Ғоиповага ҳавас қилганлар, у каби журналист бўлишни орзу  қилганлар кўп эди. У муносиб шогирдлар тайёрлади. Бугунги кунда Юртбошимиз, ҳукуматимиз томонидан оммавий ахборот воситалари олдига қўйилаётган улкан талабларни бажариш, замон билан ҳамнафас бўлиб фаолият кўрсатиш, залворли вазифаларни адо этиш журналистлардан чин маънода фидойиликни талаб этади. Саодат Ғопова оилада муносиб бека, она, ижтимоий ҳаётда фаол, ажойиб дўст ва меҳрибон устоз, энг муҳими, ўзига  ва бошқаларга талабчан, бошқача  қилиб айтганда, замонга ҳамнафас, курашчан, фидойи журналист эди.

     Саодат Ғоипова сўнгги ойларда оғир хасталикка чалиниб, шифохонларда даволанди. Табиатан ҳаётни, одамларни суйгувчи, касбига меҳр қўйган журналист бемор чоғида ҳам ҳаётдан умидини узмади. Афсуски, Лекин ўлим ҳақ.  Бешафқат ўлим уни орамиздан олиб кетди. Шукрки, ундан яхши ном, бетакрор, инсонларни яхшиликка эзгуликка чорловчи туркум мақолалар, ёзган китоблари қолди. Саодат Ғоипованинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ёдида яшайди. Осмондан бир юлдуз учди. Лекин ўша юлдуз ерга сингиб, дарёга чўқиб кетмади. У яқинлари  қалбида абадий учқундек бўлиб қолишга ишонамиз.

     Саодат Ғоипова дўстларидан бирига “Ҳаётда қаттиқ зарбадан эмас, кутилмаган зарбадан қўркиб яшайман” деган  эди. Ҳа, чиндан ҳам у ҳаётда учраган қаттиқ зарбаларни енгиб ўтди, чиниқди. Ана шу кутилмаган зарба -хасталик  эди.

     Одамзоднинг баҳоси қанча яшаши билан эмас, қандай яшагани билан ўлчанади, деганларидек, Саодат Ғоипованинг ҳаёт йўли, тақдири, меҳнатлари бошқаларга ибрат бўларли, десак тўғри  бўлади.
Доим қалбимиздасиз, ёдимиздасиз, Саодат Ғоипова.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.