Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Дунёда давом этаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитига қарамасдан, давлатимиз раҳбари ташаббускорлигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек эзгу мақсад йўлида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада аниқ стратегия ва режалар мавжуд бўлиб, яқинда Президентимиз томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ҳам айни масалага алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат ва жамият тараққиёти энг аввало, иқтисодий юксалишни талаб этади. Қувонарлиси, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан ҳам улкан салоҳиятга эга ва мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакат барқарорлиги, халқимиз турмуш фаровонлигининг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Миллий иқтисодиётимизда кон-металлургия саноати истиқболли, катта даромад билан таъминлайдиган ҳамда бой минерал хомашё базасига эга етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Олтин, уран, мис, вольфрам, калий тузлари, фосфоритлар, каолин ва бошқа кўплаб муҳим фойдали қазилмалар бўйича Ўзбекистон аниқланган захиралар ва уларнинг ўсиш истиқболлари бўйича дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди. Навоий кон-металлургия комбинати эса бу соҳада юртимизнинг етакчи қувватларидан экани барчага кундай аён.
Ҳозирги кунда комбинат жадал ривожланаётган ва мамлакат ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) ҳамда республиканинг давлат бюджетини шакллантиришда салмоқли улуш қўшиб келаётган субъектлардандир. Биргина 2020 йилда корхона томонидан ишлаб чиқарилган жами маҳсулотларнинг хорижий валютадаги қиймати салкам 5 млрд. долларга тенг бўлиб, республика ЯИМнинг 8,6 фоизини, саноат маҳсулотларининг 14 фоизини ташкил этди. Комбинат мамлакатимизнинг энг йирик солиқ тўловчиси ҳисобланиб, ўтган йилда давлат бюджетига қарийб 32 трлн. сўм тўловларни амалга оширди. Бу республика бюджети даромадининг 23 фоизига тўғри келади.
Инсониятни бир муддат карахт аҳволга солган коронавирус пандемияси шароитида ҳам НКМК ишни тўғри ташкил этиш ҳисобига ишлаб чиқариш ва ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, белгиланган режаларни ортиғи билан бажаришга эришди. Корхона жамоаси қайсидир маънода чинакам матонати ва ҳамжиҳатлигини намоён этди. Бунинг самараси ўлароқ ўтган йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 49,2 трлн. сўмга етиб, режа 105,3 фоизга бажарилди. Олтин, кумуш, уран ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам сезиларли ошди.
Бугун мамлакатимиз олтин-валюта захирасининг барқарор ўсиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Бунда жами олтин-валюта захирасининг 58 фоизини монетар олтин ташкил қилади. Ушбу олтинни ишлаб чиқаришда НКМКнинг ҳиссаси катталиги ҳам ҳақиқат.
Комбинат томонидан ишлаб чиқарилган олтиннинг дунё бозорида харидоргирлиги биринчи навбатда унинг юқори сифати билан изоҳланса, иккинчидан, маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, яъни олтин таннархининг бошқа ишлаб чиқарувчилар таннархига нисбатан арзонлигига боғлиқ. Бу тадбир комбинат меҳнат жамоаси томонидан эришилган яна бир ютуқ десак, муболаға бўлмайди. Жумладан, 2020 йилда бу борада 798,7 млрд. сўм иқтисод қилиниб, маҳсулот таннархи 6,6 фоизга камайтирилди.
Нурмат ДЖУЛИБЕКОВ,
Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори ўринбосари