Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Металлургия ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Бошқа етакчи тармоқларнинг фаолият даражаси кўп жиҳатдан металлургия саноати нечоғли ривожланганига боғлиқ. Бинобарин, унинг ички муаммоларини ҳал қилиш нафақат алоҳида корхона ёки минтақа, балки бутун мамлакат миқёсида муҳим аҳамият касб этади.
Бугунга келиб жaҳoн қoрa мeтaллургия сaнoaтидa xoмaшё рeсурслaрини eткaзиб бeрувчи, тaйёр мeтaлл мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaрувчи вa улaрни истeъмoл қилувчи мaмлaкaтлaр гуруҳлaри шaкллaнгaн. Чунончи, жaҳoн бoзoрига тeмир рудaси чиқaришдa Брaзилия, Aвстрaлия, Ҳиндистoн, Либeрия, пўлaт етказиб беришда Япoния, Рoссия, AҚШ, Укрaинa, Гeрмaния aжрaлиб турaди. Тaйёр мeтaлл мaҳсулoтлaрни истeъмoл қилишдa эсa иқтисoдиёти яхши ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaр илғорликни қўлдан бой беришмаяпти. Курраи заминимизда ишлaб чиқaрилaётгaн жами пўлaтнинг 80 фoизи шу дaвлaтлaр ҳиссaсигa тўғри кeлаяпти. Улaрнинг пешқадамлиги aйниқсa, юқoри сифaтли қoрa мeтaлл мaҳсулoтлaри тaйёрлaшдa яққол кўзга ташланаяпти.
2010 йили жаҳон металлургия саноати деярли инқироздан чиқиб, ўсиш тенденцияларига эга бўла бошлади. Ўша йили дунё бўйича пўлат ишлаб чиқариш 1,41 миллиард тоннага етиб, 2009 йилгига нисбатан 15 фоизга кўпайди. Бундай кўрсаткичга Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Бразилия металлургия саноатида тезкор қайта тиклаш имкониятларини, инфратузилма ва автомобилсозликни ривожлантиришга бағишланган кенг кўламли давлат дастурлари қабул қилиниши эвазига эришди.
World Steel Assosiation WСА маълумотларига кўра 64 та мамлакатда қора металл маҳсулотлари (пўлат) ишлаб чиқариш 2019 йил январь ойида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга ортиб, ишлаб чиқариш ҳажми 146,7 миллион тоннани ташкил этган (1-расм).
2018 йили Осиё мамлакатларида 1,271 миллион тонна ёки олдинги йилдагига нисбатан 5,6 фоиз кўп, Хитойда 928,3 миллион тонна ёки ўтган йилга қараганда 6,6 фоиз ортиқ пўлат тайёрланди. Шу асно Хитойнинг дунё бўйича умумий пўлат ишлаб чиқаришдаги улуши 50,3 фоиздан 51,3 фоизгача кўтарилди. Бултур Ҳиндистонда тайёрланган пўлат ҳажми 2017 йилгига нисбатан 4,9 фоизга ортиб, 106,5 миллион тоннага етди. Натижада у дунёдаги иккинчи энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида Япониянинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистонда ҳам қора металлургия иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари сирасига киради ва унинг ривожланиши иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида умумдавлат миқёсидаги устувор вазифа саналади. Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 17 январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ишлаб чиқаришни бошқариш самарасини ошириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этишни таъминлашга йўналтирилди (1-жадвал).
Жадвал маълумотларига кўра ҳудудлар кесимида металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг катта қисми – 45 фоизи Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади. Бу вилоятнинг қора металлургия тармоғида фаолият юритаётган етакчи корхона «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятидир. Унда ушбу соҳа маҳсулотларининг пўлат ва пўлат прокати каби энг муҳим турлари, ҳажми ҳар хил пўлат соққалар, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади.