(O´zbek) Айрим ҳудудларда карантин чекловлари юмшатилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида Республика комиссиясига коронавирус умуман аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди. Фаолияти тикланадиган объектларда ишлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади.

«Аҳоли бандлиги ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида катта имкониятларга эга «драйвер»лардан бири қурилиш соҳаси ҳисобланади. Хусусан, бу тармоқ 1 миллион 325 минг нафар аҳолини иш билан таъминлайди, бошқа саноат йўналишлари учун ҳам талаб яратади. Шу боис, карантин даврида қурилиш ҳажми камайишига йўл қўймаслик мақсадида бу соҳага қўшимча 3,6 триллион сўм маблағ ажратилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари ҳажми 6,5 фоизга ўсган бўлса-да, ўтган йилнинг шу давридан 4 фоизли бандга орқада қолмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда қайд этилганидек, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, барча қурилишларни давом эттиришга рухсат берилади. Ички ишлар вазирлигига соҳа корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаракатланишига шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 30 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Лекин 25 та шаҳарда бунинг учун ер майдонлари ҳалигача ажратилмаган. Ипотека кредити олиш бўйича аризаларни кўриб чиқишда ҳам сусткашликка йўл қўйилган.

Йиғилишда бу камчиликларни тез кунларда бартараф этиш, кўп қаватли уйлар учун ерни аҳоли талаблари юқори бўлган ҳудудлардан ажратиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига кредитларнинг фоиз харажатларини қисман қоплаш ва кредит суммасининг 50 фоизигача кафолат бериш механизми жорий этилиши белгиланди.

Янги тартиб асосида берилаётган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилга узайтириш, шунингдек, ипотека кредитининг энг юқори чегарасини бозор талаблари асосида кўпайтириш кераклиги қайд этилди.

Қурилиш сифатини ошириш, соҳа корхоналари фаолиятини баҳолаш рейтинги ва электрон тендер тизимини ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда қурилиш материаллари бозори билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. 

Карантин даврида мазкур индустрия корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми 30-40 фоизга камайган. Ўз навбатида, хомашё маҳсулотлари ҳам сотилмай қолган.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига биринчи ярим йилликда маҳсулот ишлаб чиқаришни 10 триллион сўм ва йил охиригача 22 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди. Бу кўрсаткичларни таъминлашда экспорт бозорлари асосий имконият ҳисобланади.

Импорт ўрнини босувчи маҳаллий қурилиш иатериаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Юртимизда бунинг учун зарур хомашё олиш мумкин бўлган 275 та истиқболли кон мавжуд. Мисол учун, Ғозғонда 52 миллион долларлик 14 та лойиҳа ишга туширилмоқда. Президентимиз конларни ўзлаштириш орқали шундай самарали лойиҳаларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда энергия тежамкор қурилиш материаллари тайёрлаш бўйича 7 та лойиҳани ишга тушириш, келгусидаги объектларни лойиҳалашда ушбу маҳсулотлардан фойдаланишни назарда тутиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Карантин даврида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси қурилишига Инқирозга қарши кураш жамғармасидан қўшимча 1,5 триллион сўм, хусусан, сув таъминоти бўйича 55 та лойиҳага 500 миллиард сўм ва йўл қурилиши бўйича 1 минг 547та лойиҳага 1 триллион сўм маблағ ажратилди.

Йиғилишда бу лойиҳаларнинг ижроси ҳам кўриб чиқилди. Пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини тез фурсатларда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

Пандемия сабабли халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳалар ҳам тўхтаб қолган эди. Хусусан, ичимлик суви тизимини яхшилаш ҳамда йўл қурилиши соҳасида шундай муаммолар мавжуд.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, бундай лойиҳаларга тендер орқали маҳаллий пудрат ташкилотларини ҳам жалб қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Давлат томонидан маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, хусусан, йўл қурилиши учун маблағларни шакллантиришга барча шароитлар яратиб берилди. Энди ҳудудлар республикадан маблағ келишини кутиб ўтирмасдан, ички йўлларни ўзлари таъмирлашлари зарурлиги айтиб ўтилди.
«Умуман олганда, уй-жой қурилиши бўладими ёки инфратузилма объектларими, қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш, бозорда талаб ва таклифни шакллантириш, пировардида иқтисодий ўсишни таъминлаш учун катта имконият ва захира ҳисобланади. Тармоқ раҳбарлари бугунги йиғилишда ўзларига юклатилган масъулиятни чуқур ҳис этиб, ишларни тўғри ташкил этсалар, иқтисодий инқироздан имкон қадар кам йўқотишлар билан чиқиб кетамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.