(O´zbek) «Бизда бир-биримизни назорат қилиш тизими яхши ишламайди» – Нурмат Отабеков

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистоннинг бош санитария инспектори Нурмат Отабеков ишлатилган тиббий ниқоблар турли жойларда ташлаб кетилаётгани, ҳамма ҳам ниқоб тақмаётганини қоралади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.


«Битта нарсани ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Кимдир ишлатилган ниқоб, шприц ва бошқа тиббий жиҳозларни кўча-кўйда бетартиб ташлаб кетишга уринса ёки кимдир уларни олса, нафақат тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиология назорати тизимидаги ташкилотлар, балки кенг жамоатчилик ҳам бунга қатъий муносабат билдириши керак.

Бизда бир-биримизни назорат қилиш тизими, минг афсуски, унчалик яхши ишламайди. Биз ҳеч қачон бировга: «Бундай қилма, ниқобингни тақиб ол, бундай юрма», деган эътирозларни айтишга ўрганмаганмиз.

Аниқроқ айтсак, кел, қўй, деган ҳолатда ийманамиз холос.

Аслини олганда, бу каби фикрларни ҳар биримиз билдиришга ўрганишимиз керак», деди Отабеков 27 март куни брифингда.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.