Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Louis Vuitton» ва «Dior» компаниясининг раҳбари Бернар Арно душанба куни Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақида «Forbes» хабар бермоқда.
Арнонинг бойлиги 186,3 миллиард долларга, Безосники эса 186 миллиард долларга баҳоланган, рейтингнинг учинчи поғонасини 147,3 миллиард доллар билан «Tesla» асосчиси Элон Маск эгаллаган.
Арно «Forbes»нинг жаҳон рейтингида бир неча маротаба етакчилик қилган. У 2019 йилнинг декабрида Безосдан илгарилаб кетган эди. 2021 йил январь ойида Элон Маск ушбу рўйхатда карвонбошилик қилганди.
Манба: Forbes.ru