Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“Bloomberg” агентлиги 2020 йил бўйича дунёнинг энг бой 25 оиласи рўйхатини тузди ва эълон қилди.
Рейтингга кўра, биринчи қаторни дунёдаги энг йирик “Walmart“ супермаркетлар тармоғига эга бўлган америкалик Уолтонлар оиласи эгаллади. Лидерларнинг бойлиги 2019 йилга нисбатан 23 миллиард долларга ўсди ва 238,2 миллиардга баҳоланди.
Иккинчи ўринга «Мars” шоколадли бар ишлаб чиқарувчиси бўлган Марс оиласи лойиқ кўрилди. Уларнинг бойлиги 141,9 миллиард долларга етган. Кучли учликни 111,6 миллиард бойликка эга бўлган “Hermes” мода уйига эгалик қилувчи француз Ҳерме оиласи якунлаган.
Нашр маълумотларига кўра, 2020 йилда дунёдаги энг бой 25 оиланинг бойлиги 312 миллиард доллар ёки 22 фоизга ошган.