Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Месси уч йил ичида илк бор биринчи ўринни Роналдуга бўшатиб берди.
«Forbes» 2021 йилнинг энг кўп даромад топувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. Криштиану Роналду 2017 йилдан буён биринчи марта рўйхат етакчиси бўлди.
У уч йилдан буён Лионель Мессидан кейинги ўринда жойлашаётганди. Янги рейтингда Роналдунинг йиллик даромади 125 млн доллар деб баҳоланди. Бундан 70 млн доллар унинг маоши, қолган қисми реклама ва бошқа шартномаларга тўғри келади.
Мессининг даромади 110 млн доллар бўлиб, бундан 75 млн долларини унинг маоши ташкил қилади, деб ёзади «Forbes» нашри.
Рейтингда учинчи ўринни Неймар эгаллади. Унинг даромади 95 млн доллар деб баҳоланди, унинг маоши 75 млн долларни ташкил этади.
Энг кўп даромад топадиган футболчилар рўйхатидан шунингдек, Килиан Мбаппе (43 млн доллар), Муҳаммад Салоҳ (41 млн доллар), Роберт Левандовский ва Андрес Иньеста (35 млн доллардан), Поль Погба (34 млн доллар), Гарет Бейл (32 млн доллар) ва Эден Азар (29 млн доллар) ўрин олди.