Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди, дея хабар бермоқда қуйи палата матбуот хизмати.
Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини (электромобиллар) сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга қиймати 2,9 миллион доллар бўлган 131 та электр транспорт воситаси импорт қилинган. Жорий йилнинг икки ойи давомида 85 та электромобиль мамлакатга олиб келинган.
Манба: gazeta.uz