(O´zbek) Элон Маск ўзига тегишли бўлган охирги уйни ҳам сотишга қарор қилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Миллиардер 2020 йилдан бошлаб ўзига тегишли «SpaceX» компаниясига қарашли уйда ижарада яшаб келмоқда.
     «Tesla» компанияси асосчиси ва дунёнинг энг бой одамларидан бири Элон Маск ўзига тегишли уйлардан охиргисини ҳам сотишга қарор қилганини маълум қилди.
     Маск Сан-Франциско кўрфазида жойлашган уйини сотиб, бир йил аввал берган ваъдасининг устидан чиқади. У ўшанда ўзига тегишли барча кўчмас мулк ва бошқа мулкининг катта қисмини сотишини ҳақида айтиб ўтганди.
     «Охирги уйимни ҳам сотишга қарор қилдим. Уни бирор катта оила сотиб олиши керак. Бу ўзгача жой», — деб ёзган тадбиркор.
     Маск катта мол-мулкка эгалиги танқид қилинганига жавобан уни сотиб юборишга ваъда берганди. Тадбиркорга тегишли охирги уй сотилиши ҳақидаги хабар эса ProPublica нотижорат ташкилоти олиб борган суриштирув натижалари эълон қилингандан бир ҳафта ўтиб пайдо бўлди. Суриштирувга кўра, 25 нафар энг бой америкалик, жумладан, Маск қонунда белгилангандан анча кам даромад солиғи тўлаган.
     2020 йил майида миллиардерга тегишли бутун кўчмас мулк — Лос-Анжелес ва Сан-Францискодаги 7 та ҳашаматли уй 100 миллион долларга баҳоланган. Маск охирги уйини сотгач унда бирорта кўчмас мулк объекти қолмайди. Миллиардер 2020 йилдан бошлаб Техасда ўзига тегишли «SpaceX» компаниясига қарашли уйда ижарада яшаб келмоқда.
Манба: Twitter.com

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.