Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хитойнинг “Honor” смартфон маркаси Google компанияси билан алоқаларни тиклади. Ҳозирда компания ўзининг Honor 50 сериясидаги барча смартфонларига Американинг Qualcomm процессорини ўрнатмоқда.
2019 йилнинг май ойида АҚШ Huawei компаниясини қора рўйхатга киритиш тўғрисида кўрсатма берган эди. Натижада Google компания билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди ва Huawei AppGallery дастурлари мавжуд бўлган смартфонларни ишлаб чиқди. 2020 йилнинг ноябрь ойида Huawei ўз таркибида бўлган “Honor” брендини 15 миллиард долларга сотиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
Ажралиб чиққан “Honor” санкциялардан сақланиш мақсадида 2021 йилнинг баҳоридан бошлаб яна Google хизматларига эга смартфонлар ишлаб чиқишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эди.