(O´zbek) Ҳиндистон Эксимбанки Ўзбекистонга таълим соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар ажратади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар миқдорида маблағлар ажратилиши маълум қилинди.
     Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
     Учрашувда икки мамлакатнинг иқтисодий алоқаларида ишга солинмаган салмоқли салоҳият ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришнинг самараси юқори бўлган қатор устувор йўналишлар қайд этилди.
     Томонлар янги истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликнинг кенг қамровли дастурини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишларни фаоллаштиришга келишди.
     Алоҳида тартибда ҳудудлараро ҳамкорликни, хусусан, Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Ҳиндистоннинг Гужарот штати ўртасида муносабатларни фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилди. Бундан ташқари, инвестициявий, савдо ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, Фарғона вилояти ва Харяна, Бухоро ва Ҳайдаробод, Тошкент ва Нью-Деҳли шаҳарлари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
     Умурзоқов ва Маниш Прабҳат Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар миқдорида маблағлар ажратилишини олқишлаб, ушбу лойиҳаларни жорий этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олди.
     Бундан ташқари, томонлар IT, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилган ижтимоий янги лойиҳаларни ишлаб чиқишни жадаллаштиради. Ҳиндистон томони бу лойиҳалар учун грантлар ажратади.
     Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн кредит ажратиши маълум қилинганди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.