Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президент Шавкат Мирзиёев техник тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида фармонни имзолади.
Фармонда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигини ташкил этиш топширилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича республика давлат органи; ўз ваколати доирасида умумий мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
2021 йил 1 ноябрдан бошлаб импорт қилувчиларга қулайлик яратиш ва юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни ички бозорга олиб кирилишини таъминлаш мақсадида республика ҳудудида айрим турдаги маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш тартиби юқори даражадаги таваккалчилик (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган маҳсулотлар бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг жорий этилди.
Шу билан бирга, республика ҳудудига олиб кирилаётган ушбу турдаги маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар божхона электрон дастурига келишидан камида 15 кун олдин мажбурий жойлаштирилиши керак.
Хавф даражаси паст бўлган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган мувофиқликни баҳолаш бўйича аккредитациядан ўтган органларга бир марта (амал қилиш муддатидан қатъи назар) мувофиқлик сертификати берилиши билан олиб киришга рухсат берилади.
Манба: kun.uz