(O´zbek) Марказий банк гендер тенглиги бўйича Ҳаракатлар режасини ишга туширмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда 2021-2023 йилларга мўлжалланган молия тизими ва тадбиркорликда гендер инклюзивлигини ошириш масалалари бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди.
     Ҳужжатда Молиявий инклюзивликни ошириш агентлиги (AFI) тармоғи Denarau (DAP) Ҳаракатлар режасига мос келувчи, аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланишини оширишга қаратилган 9 та асосий ташаббус баён этилган (Марказий банк ушбу ташкилотга 2018 йилда аъзо бўлган).
     Ҳаракатлар режасига Марказий банк томонидан илгари сурилган қуйидаги ташаббуслар ҳам киритилди:
     аёллар тадбиркорлигининг тармоғини ривожлантиришга кўмаклашиш;
     ўз бизнесини бошлаётган аёллар учун қисқа муддатли бизнес ва молиявий таълим дастурларини амалга ошириш;
     етакчиликни шакллантириш ва гендер турфа хиллиги бўйича таълим бериш орқали Марказий банкнинг ўзида ҳам гендер хилма-хиллигини илгари суриш.
     Шунингдек, Ҳаракатлар режасида назарда тутилган чора-тадбирлар тадбиркор аёлларнинг турли молиявий эҳтиёжларини қаноатлантирувчи хизматлар ва маҳсулотларнинг тижорат банклари ва бошқа молия институтлари томонидан жорий этилишини рағбатлантириш учун самарали ва амалиётга таянган сиёсатни ишлаб чиқишга замин яратиб, иштирок этувчи барча муассасалар томонидан гендер тенглиги асосида молиялаштириш масалалари бўйича самарали тарзда мақсадларни белгилаш, натижаларини мониторинг ва таҳлил қилиш юзасидан механизмлар жорий этилишида кўмаклашишга хизмат қилади.
 
 
Манба: cbu.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.