Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Марказий банкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари ҳамда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда аёллар тадбиркорлиги бўйича ягона маълумотлар платформасини яратиш ва таҳлил қилиш ҳамда уни амалга ошириш бўйича кўрсатиладиган техник ёрдам миссияси муҳокама қилинди.
Тадбиркорлик соҳасида гендер бўйича ягона платформани яратишда зарур маълумотларни тегишли идоралардан олиш ва уларни таҳлил қилиш масалалари, платформанинг техник имкониятлари кўриб чиқилди.
Баҳолаш жараёнида иштирокчилар мамлакатда гендер тенглиги тўғрисида ҳисобот бериш платформасини жорий этиш юзасидан бир тўхтамга келдилар. Бу эса аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда янада самарали қарорлар қабул қилиш ва мамлакатда гендер инклюзивлиги бўйича биринчи миллий ҳисоботни яратиш имконини беради.
Учрашув якунида ЕТТБ вакиллари томонидан кўрсатиладиган техник кўмак миссияси доирасидаги таклифлари қабул қилиниб, келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар келишиб олинди.