Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск тарихдаги энг бадавлат одамга айланди. Forbes нашри талқинига кўра, унинг айни вақтдаги бойлиги 271,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, миллиардер Tesla акциялари нархи 13 фоизга ошиши натижасида бир кун ичида 41,7 млрд долларга бойиган.
Бир кун аввал компания капиталлашуви биринчи марта 1 трлн доллардан ошгани маълум қилинганди. Акциялар қиймати 12 фоизга ошиб, бир донаси нархи 1025 долларга етган. Натижада Маскнинг бойлиги бир кун ичида 36,2 млрд долларга кўпайганди.
Ўз навбатида Bloomberg ахборот агентлиги Маскнинг бойлигини 288,6 млрд долларга баҳоламоқда. Бу эса Tesla’нинг асосий рақобатчилари бўлган Toyota (282 млрд доллар), General Motors (83,9 млрд доллар) ва Ford (62,8 млрд доллар) компанияларининг бозор қийматидан кўпроқни ташкил қилади.
Бундай улкан кўрсаткичлар тадбиркорга Amazon асосчиси Жефф Безосдан ошиб кетишга имкон берди. Айни вақтда Безоснинг бойлиги 194,1 млрд долларга баҳоланмоқда.
Бир ой аввал Маскнинг бойлиги 200 миллиард доллардан кўпроққа баҳоланаётганди.
Morgan Stanley таҳлилчиларининг фикрича, Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.