Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га қимматлашди.
Ноябрда истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2%га қимматлашди. Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6% ни, йиллик нисбатда эса 10,3% ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.
Ноябрь ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,9% га ошди. Ушбу даврда, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га ошди.
Йиллик нисбатда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 13,4% га ошиб, учта асосий гуруҳлар орасида нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. 2020 йилнинг ноябрь ойидан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 7,9% га, хизматлар — 8,1% га ошган.