Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 10,6 фоизни ташкил қилди. Давлат статистика қўмитаси ҳисоботи шундан дарак бермоқда.
Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 7,3 фоизни, йиллик нисбатда эса 10,6 фоизни ташкил этди.
2021 йилнинг октябрь ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,9 фоизга ошди. Ушбу даврда, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 1,1 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5 фоизга ошди.
2021 йилнинг октябрь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 1,3 фоизни ташкил этди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил январь-октябрь ойларида умумий ИНИ ўртача ойлик ўсиш даражаси 0,7 фоиз даражасида шаклланди.