(O´zbek) Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Америкалик олимлар қуёш нури нафақат соғлиқ учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлган, организмнинг юқумли касалликларга қаршилик кўрсата олишини оширадиган D витаминининг табиий манбайи ҳисобланиши, балки SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қила олишини аниқлашди.  

АҚШнинг биологик ҳимоя таҳлили ва унга қарши кураш миллий маркази (National Biodefense Analysis & Countermeasures Center) олимлари қуёш нури коронавирусни йўқ қилиши мумкинлигини, бироқ барчаси унинг қанчалик узоқ таъсир қилиши, географик кенглик ва куннинг муайян вақтига боғлиқлигини маълум қилишда. Бу ҳақда Hightech.plus нашри маълум қилди

Аввалги тадқиқотлар коронавирус пластик ва пўлатда 3 кунгача, картонда бир кун давомида барқарор қолишини, об-ҳаво шароитлари унинг тарқалишига сезиларли таъсир қилмаслигини ва вирусни 56 даражагача қиздириб ярим соат давомида ёки 79 даражада 5 дақиқада йўқ қилиш мумкинлигини кўрсатган. 

Америкалик олимлар коронавирусни ўрганиш давомида янги хулосаларга келишди.

Олимлар тадқиқот давомида вирус намуналарини табиий ёруғликни берадиган чироқ остидаги пўлат пластинкаларга жойлаштиришган. Натижалар 40 даража шимолий кенгликдаги туш пайтини эслатувчи шароитда сўлакдаги 90 фоиз вирус 6,8 дақиқада, у учун қулай муҳитда эса 14,3 дақиқада фаоллигини йўқотишини кўрсатган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, 40-параллелда Ўрта Осиё давлатлари, Испания, Португалия, Италия, Греция, Туркия, Арманистон, Озарбойжон, Хитой, Япония ва АҚШнинг жанубий штатлари жойлашган.

Ёруғлик камроқ бўлганда ҳам вирус йўқ бўлади, бироқ секинроқ. Қуёш нури таъсир қилмаганда вируснинг фаоллиги камаймаган.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.