Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистонда рақобатбардош молия бозорлари шаклланиши учун зарур бўлган сиёсий, қонунчилик ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилади.
Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, шунингдек, қўшимча равишда 500 минг АҚШ доллари ислоҳотларни амалга ошириш учун техник кўмак маблағлари кўринишида йўналтирилади.
ОТБнинг «Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш» дастури республикамизда молия бозорини янада ривожлантириш ва уларни кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар бозорлари ликвидлигини ошириш, инвесторлар базасини кенгайтириш ҳамда диверсификациялаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш, назорат тизимини такомиллаштириш ва жозибадор молиявий инструментлар қаторини кенгайтиришга қаратилган.
Бу, ўз навбатида, хусусий инвестициялар оқимини рағбатлантириб, янги иш ўринлари манбаи ва юқори иқтисодий ўсиш драйвери сифатида хизмат қилади.