Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда маълум қилди.
“Бу ҳафтада ҳам муҳим тадбирларимиз кўп. Хусусан, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, деди у.
Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, айни дақиқаларда президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилмоқда.
Бу тадбирлар ҳақида яна қўшимча хабар берилиши билдирилди.