Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Космик туризм янги босқичга ўтди: Элон Маскнинг «SpaceX» компаниясининг «Dragon» капсуласида орбитага тўртта «ҳаваскор астронавт» чиқди, дея хабар берди ВВС.
Маълум бўлишича, «Dragon» Элон Маскнинг «SpaceX» компанияси томонидан Falcon-9 ташувчи ракета орбитага чиққан. Парвоз Флоридадаги Кеннеди номидаги космик марказда бўлиб ўтган.
Учирилгандан тахминан уч минут ўтгач, ташувчи ракетанинг биринчи босқичи Атлантика океанидаги Just Read the Instructions қалқиб чиқувчи платформага бўлиниб, қўнди. Бир неча дақиқадан сўнг «Dragon» иккинчи босқичдан ажралиб, 575 км баландликдаги орбитага чиқди, –дейилади хабарда.
Космонавтлар ерни шаффоф гумбаз орқали кўра олганини айтган, сайёҳлар кейинги уч кунни орбитада ўтказади. Миссия тугагач, капсула Атлантика океанига қўниши керак.