(O´zbek) Сув ўтказмайдиган Samsung Galaxy А52 5G сотувга чиқди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўтган ҳафта Samsung Electronics компанияси Samsung А52 ва А52 5G смартфонларини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди. Бешинча авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи қурилмалар 26 мартдан сотувга чиқди, деб ёзади «xabar.uz» IXBT’ га асосланиб.
     Хитойда смартфонларнинг тезкор хотираси 8 GB, ички хотираси эса 128 GB бўлган версияси 460 доллардан таклиф этилмоқда, 8/256 GB бўлган версия нархи 520 долларни ташкил этяпти. Дастлабки харидорларга тўлиқ симсиз бўлган Galaxy Buds наушниклари совға тариқасида берилади.
     6,5 дюймли Super AMOLED дисплей 120 герцли янгиланиш частотасига эга. Юқори ёрқинлик режимида ушбу панель 800 кд/квадрат метрга етиши мумкин. Дисплей Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган, смартфон корпусининг ўзи IP67 стандарти бўйича ҳимояга эга. Аккумулятор сиғими — 4500 мА/соат.
     Смартфоннинг асосий камераси 64 мегапикселли ва F/1,8 диафрагма объективли датчик билан жиҳозланган. У тасвирни оптик барқарорлаштириш (OIS) ва Tetra-binning технологиясига эга. Гап ўлчами 0,8 микрометр бўлган тўртта қўшни пикселлар биттага жамланиши ҳақида кетмоқда. Одатдаги ҳолатда камера 16 мегапиксель тиниқликдаги суратларни олади, бироқ 64 мегапикселли суратларни ҳам олиши мумкин.
     Тунги режим 12 та кадр олади ва уни битта ёрқин тасвир сифатида бирлаштиради, шу билан бирга, оптик барқарорлаштиргич ишлайди. Асосий камера сониясига 4К сифатли 30 та кадрни ёзиб олишга қодир. Шунингдек, 12 мегапикселли ўта кенг бурчакли, 5 мегапикселли макро ва чуқурликни ўлчашга мўлжалланган камералар мавжуд.
Samsung А52 5G модели Snapdragon 750G процессорида ишлайди, Android 11 базасида бошқарилади. 32 мегапикселли селфи-камерада қурилмани блокдан чиқаришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, экран остида бармоқ изи сканери ҳам бор. Телефон нуашниклар учун 3,5 миллиметрли разъём ва Dolby Atmos функцияли стереодинамикларга ҳам эга бўлган.
     Аввалроқ ечиладиган аккумуляторга эга «ўлмайдиган» смартфон — Samsung Galaxy Хcover5 тақдим этилган эди.
 
 
Манба: xabar.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.