Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Tesla» акциялари кеча эрталаб 8 фоизгача пасайган. Жума куни кечқурун бозорлар кескин пасайишни намойиш қилгани сабабли улар 4 фоиздан камроқни эгаллашга муваффақ бўлишди, аммо акциялар йилига 15 фоиздан кўпроқ қийматини йўқотди ва 4 декабрдан бери биринчи марта 600 доллардан пастлаб кетди.
Акциялар нархининг пасайиши ва Элон Маскнинг «Forbes» рўйхатида юқори ўринни эгаллашдан чеклайдиган энг катта омиллардан бири — бош директор «Tesla» акцияларининг атиги 22 фоизига эгалик қилади.
Бу ҳафтадаги йўқотишлар аксарият технологик гигантларни ҳам четлаб ўтмади. Масалан, Apple йил бошидан бери тахминан 129 доллардан 121 долларга тушди, Netflix эса 523 доллардан 516 долларга пастлади. Аммо «Tesla»нинг пасайиши ҳозирча анча хавфли.