Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Энг юқори ўсиш Хоразмда қайд этилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021-йил учун ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди. Унга кўра, ўтган йилги иқтисодий ўсиш суръати 7,4% ташкил етди, бу аввал прогноз қилинган 5−6% дан юқори бўлди.
Шунингдек, мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, ўтган йил давомида республикада солиқ тушумлари ҳажми 2020-йилга нисбатан 23,5% га ошди. Шу билан бирга Хоразм (37,5%), Навоий (34,6%), Қашқадарё (31,7%), Тошкент (30,5%), Самарқанд (30,5%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (31,6%) солиқ тушумларида сезиларли даражада ўсиш қайд етилди.
Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 34,4% га ошди. Даромаднинг энг юқори ўсиши Жиззах (3,6 марта), Сирдарё (2,1 марта), Хоразм (1,9 марта), Самарқанд (57,9%), Қашқадарё (55%), Фарғона (54,5%) ва Наманган вилоятларида (48,7%) кузатилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, товарлар экспорти ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,6 фоизга ошди. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши Самарқанд (58,9%), Жиззах (51,1%), Aндижон (50,6%) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (51,4%) таъминланди.
Aввалроқ Жаҳон банки ўз ҳисоботида Ўзбекистонда 2021-йилдаги ЯИМ ўсиши 6,2 фоизга йетганлиги ҳақида айтган еди.