Извините, этот техт доступен только в “O´zbek” и “English”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in one of the available alternative languages. You may click one of the links to switch the site language to another available language.
Япония коронавирусни авж олган фавқулодда ҳолатни пойтахт Токио ва бошқа йирик шаҳарларда узайтиришни ўйламоқда. Бу ўтказилиши режалаштирилган Ёзги Олимпия ўйинларига шубҳа туғдириши мумкин.
Расмийлар 11 майдан кейин Токио, Осака, Киото ва Хёго префектураларида чоралар муддатини узайтирмоқчи, чунки мамлакатда COVID-19 ҳолатларининг кўпайиши билан кураш олиб борилмоқда, дейди «Reuters» ахборот агентлиги.
Ҳукумат расмий қарорни жума кунидаёқ қабул қилиши мумкин, деб айтган манбалардан бири «Reuters» агентлигига. «Иомиури» газетаси аввалроқ фавқулодда ҳолатнинг узайтирилиши эҳтимоллиги ҳақида хабар берган эди.
25 апрелда қабул қилинган тадбирларни кенгайтириш, Токио Олимпиадасининг 23 июлда бошланиши режалаштирилганидек ўтказилиши мумкинми деган доимий хавотирга сабаб бўлиши мумкин.
Япония Бош вазири Ёшиҳиде Суга бугун ҳукуматнинг юқори лавозимли вазирлари билан учрашиб, муддатни узайтириш масаласини муҳокама қилади, деб хабар берди. «Иомиури» газетаси эса қанча вақтга чўзилиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берган.