Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ яна 102та ҳолат қайд этилди, жами беморлар сони 230 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
«Тожикистонда COVID-19 юқтириб олганлар сони 230тага етди, бу 2 май ҳолатига нисбатан 102тага кўп, уч киши вафот этди», — деди вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат шифохоналарида 208 киши тиббий кузатувда бўлиб турибди, 246 кишига қониқарли ҳолатда шифохонадан уйларига жавоб берилган.
Касалликка чалиниш билан боғлиқ 230та ҳолатнинг 110таси Душанбеда, 22таси республика бўйсунувидаги шаҳар ва туманларда,, 7таси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида, 21таси Хатлон вилоятида ва 70таси Сўғд вилоятида қайд этилган.
Тожикистонда коронавирус кириб келгани ҳақида илк марта 30 апрель куни расман эълон қилинганди. Бу хабар ЖССТ мутахассислари мамлакатга келиш арафасида эълон қилинди. Биринчи куни мамлакатда 15 кишида коронавирус аниқланганди. 3 май куни эса бу борада ўзига хос рекорд (52 киши) ўрнатилди.
Тожикистон узоқ вақт коронавирус қайд этилмаган мамлакатлар қаторида эътироф этилганди. 3 май ҳолатига кўра Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Туркманистонда вирус аниқланмаган.
Манба: Kun.uz