(O´zbek) Туркия вице-президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекарни қабул қилди.
     Суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
     Шунингдек, келгуси ҳафтада Туркия Республикаси вице-Президенти Фуат Октайнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши ҳамда Ўзбек-Турк бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.
     Ушбу тадбирлар доирасида икки томонлама ҳужжатларнинг йирик тўпламини имзолаш режалаштирилганлиги ва уларнинг амалда жорий этилиши Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янада ривожланишига янги туртки бериши таъкидланди.
     Қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда кутилаётган тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.
Манба: mift.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.