Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастурини йўлга қўйган дунёдаги илк давлатлардан бири бўлган Туркия 2021-йилги ёз мавсумига ҳам юқори даражада ҳозирлик кўрмоқда. 2020 — йилнинг июн ойида бошланган аеропортларидан транспорт воситаларига, турар жой муассасаларидан овқатланиш жойларигагача бўлган сайёҳларга хизмат кўрсатган барча нуқталарнинг глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги стандартларига мос келишини белгилаб берадиган хавфсиз туризм сертификати, 2-йилини бошлар эканмиз, хозиргача жами 9 минг 800 дан ортиқ объект ва транспорт воситаларига берилди. Туркия 2021-йилдан бошдаб мазкур сертификатни 30 ва ундан кўп ўринли барча тунаш муассасалари учун мажбурий қилди. Туркия, шунингдек, миллий эмлаш дастури доирасида туризм ходимларига устуворлик бериб, юқори хавфсизлик стандартлари билан 2021 — йилнинг ёзига тайёр ҳолга келди.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой, 21-23 май кунлари Анталияда бўлиб ўтган Туркиядаги хорижий миссия элчилари иштирокида ўтказилган тадбирда 2021 — йил ёзги мавсумга тайёргарлик ҳақида муҳим маълумотлар берди. Вазир Эрсой «Туркия, 2020- йилнинг июн ойида дунёда хавфсиз туризм сертификатини жорий қилган илк давлатлардан бири бўлди. 2020- йилда ўлкамизга 16 миллилон сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг хавфсизлиги ва соғлиги биз учун ортда қолган йилдаги энг аҳамиятли масала эди. Амалга оширилган хавфсиз, таъсирли ва тартибли дастур ва чора-тадбирлар ёрдамида сертификат дастуримиз ҳам ўз соҳасида дунёнинг энг муваффақиятли ишлари орасидан ўрин эгаллади, натижада мавсумни жуда яхши ўтказдик. Аввало, тунаш муассасаларимизнинг 30 ва ундан кўп ўринлилари учун сертификат дастурини мажбурий этиб белгиладик, кейинроқ эса сертификат олган тадбиркорларимиз буни давом эттира олишлар учун дастур доирасидаги назоратни кучайтирдик. Миллий эмлаш дастуримиз доирасида бугунги кунга қадар Туркияга фуқароларига 27 миллион дозадан ортиқ ваксина қўлланилди. Туризм соҳаси ходимларимиз учун биринчи ўринга қўйган емлаш дастури июн ойида янада жадаллашиб бораверади.»
2021-йил Туркия туризмида хавфсизлик йили бўлади.
Вазир Эрсой ўз сўзини «ўтган йили хавфсиз туризмда етакчи рол ўйнадик. 2021- йил эса эмлаш дастури билан янада хавфсизроқ йил бўлади. Жорий йилда мамлакатимизнинг барча бурчакларида сони 10.000 дан ошадиган Халқаро сертификатли туризм муассасаларимиз билан 2021 – йилги ёз мавсумга тайёрмиз» шаклида давом эттирди.
Элчилар чора-тадбирларни жойида синаб кўрдилар.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТТРА) элчиларни Анталияда ташкил етилган «Хавфсиз туризм тадбири» да меҳмон қилдилар. Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой тадбирда сўзга чиқиб, Туркия томонидан хавфсиз туризмда кўрилаётган барча чора-тадбирларни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлат вакилларига ҳам айнан ўргатишни мақсад қилганликларини таъкидлади.
Туркия Ҳақида.
Ўрта ер денгизида жойлашган ва машҳур Босфор томонидан ажратиб туриладиган Осиё ва Европа қитъаларини боғловчи Туркия 2019- йилда 50 миллиондан ортиқ сайёҳни кутиб олган ноёб жойдир. Ҳар доим маданий ҳамкорлик маркази бўлиб келган, турли иқлимларга эга мамлакат асрлар давомида сивилизацияларнинг хилма-хиллигини акс эттирувчи тарихи, табиати ва Меҳмондўстлиги билан бугун ўp меҳмонларни руҳлантиради. Маданиятлар кесишган нуқтада жойлашган Туркия ананавий ва замонавийликни ўзида жамлаган санъат ва модасига эга бўлиб, юқори динамикли харид ва ўйин-кулги марказлари билан ҳам бутун дунёдан меҳмонларни жалб қилиб келмоқда.
Туркия ҳақида қўшимча маълумот олиш учун, марҳамат қилиб https://www.goturkiye.com / манзилга ташриф буюринг.