(O´zbek) Ҳукуматга вакцина харид қилиш ва аҳоли вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Айни дақиқаларда президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.

Жумладан, охирги пайтда дунёда Covid-19 инфекциясининг тарқалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга яқинлашгани, қурбонлар ҳам кўпайгани афсус билан таъкидланди. Вазият ғоят жиддийлигини 31 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтиргани ҳам кўрсатиб турибди.

Мамлакатимизда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, юртимизда қўшимча чоралар кўрилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди.

Жойларга қўшимча равишда қарийб 800та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

Қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди.

«Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур», деди давлат раҳбари.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиши, ҳар бир беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб шифохонага ётқизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар бўлиши қайд этилди.

Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.

Мисол учун, пойтахтимизда «оилавий поликлиника – мобил бригадалар – махсус поликлиникалар – «103» тез ёрдам хизмати» тизимининг узвий ишлашини таъминлаш ҳисобига бир ҳафтада соғайганлар улушини 45 фоиздан 58 фоизга оширишга эришилди.

Шу муносабат билан, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда «Тошкент шаҳри тажрибаси» негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда Covid-19’га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда, кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудларга Тошкентдан бириктирилган ихтисослаштирилган марказлар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари ишини янада самарали ташкил этишларига ҳар томонлама кўмаклашишлари керак», деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳар бир оғир беморни даволаш тактикаси бўйича юртимиз ва хориждаги малакали мутахассислар билан видеоалоқа орқали маслаҳат бериш тизимини мунтазам равишда унумли ишлатиш мақсадга мувофиқ.

Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

Касалликнинг олдини олиш, коронавирусга шубҳа бўлган фуқароларни шифохоналарга етказиш, карантин талабларини тушунтириш ва бу жараёнда жамоатчилик назоратини амалга оширишда жойларда маҳалла идораларининг иштирокини кескин кучайтириш кераклиги уқтирилди.

Чунки халқимиз турли хил масалаларда биринчи навбатда маҳаллага мурожаат қилишга ўрганган.

«Республика бўйича 9 минг 150 та маҳаллада қарийб 40 минг одам бюджетдан ойлик олиб ишлайди. Уларнинг ойликларини ҳам жорий йилда қарийб 1,5 баробарга ошириб бердик. Шундай оғир шароитда нима учун улар четда туришлари керак? Ўз аҳолисининг аҳволидан яхши хабардор бўлган, қайси хонадонда қандай бемор борлигини, кимнинг яшаш шароити қандайлигини, ким ёрдамга, ким врачга муҳтожлигини улардан яхши биладиган бошқа одамнинг ўзи йўқ пастки тизимда», дея таъкидлаган президент.

Бунинг учун ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари, профилактика инспектори ва бошқа ходимлар, маҳалла фаоллари ва нуронийлар,  маҳаллаларга бириктирилган тиббиёт муассасалари ходимларини бирлаштириб, ўз ҳудудидаги аҳоли, айниқса кексалар ҳолидан кунига хабар олиш, коронавирусга шубҳа бўлган ва касалликка чалинганларни тез тиббий ёрдам хизмати ва шифокорлар билан боғлашни ташкил этишга бош-қош бўлишлари шартлиги тайинланди.

Шунингдек, улар ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат, уйда даволанишга тавсия қилинган беморларга дори-дармон етказиб бериш ишларида фаол иштирок этишлари лозим.

«Бунга қўшимча равишда, улар маҳалла ҳудудида аҳолининг зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслиги ва тўпланмаслиги, тиббий маска тақиб юриши ва ижтимоий масофани сақлаши, тўй ва тадбирларни вақтинча ўтказмаслиги каби мажбурий  талабларни доимий тушунтириши ва жамоатчилик назоратини амалга оширишлари шарт ва зарур», – деди президент Шавкат Мирзиёев.

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.