(O´zbek) Қозоғистонда Chevrolet кетма-кет иккинчи ой энг кўп автомобиль сотилган бренд бўлди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “UzAuto Motors” компаниясининг май ойидаги умумий савдоси 2 791 та автомобилни ташкил этди, бу апрель ойига нисбатан 6,3 фоизга кўпроқ.
     Қозоғистон автобизнес Ассоциацияси (АКАБ)нинг май ойидаги ҳисоботига кўра, Қозоғистонда енгил автомобиллар сотуви бўйича ўнта етакчи брендлар орасидан, доимгидек, Chevrolet биринчи поғонани эгаллаб, лидерлик қилмоқда.
     Унга кўра, рейтингнинг юқори учлигида 2 791 дона автомобиль сотуви билан Chevrolet, иккинчи ўринда 1 644 натижа билан Hyundai, Toyota дилерлари эса 1 398 дона автомобиль сотуви билан учинчи ўринни эгаллашмоқда. Kia ўтган ойларга нисбатан автомобиль сотувини 1 030 донага кўпайтириб, учинчи ўринга кўтарилиш учун курашмоқда.
     Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-май ойларида қозоғистонликлар жами 44 369 дона енгил автомобиль, автобус ва юк машиналарини харид қилишган. Бу натижа ўтган 2020 йилга нисбатан 68,8 фоиз ўсишни ташкил этади.
Манба: spot.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.