Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига ҳозирги 17 тадан 49 тагача оширилади.
«Uzbekistan airways» компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотларда иш ўринларини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган 12 та самолётни тасарруфдан чиқариш, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизини тушириш мўлжалланмоқда.
«Uzbekistan airways» харажатлари 46,5 млн долларга қисқартирилади, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизи туширилади, даромадлар йилига 40 млн долларга кўпайтирилади. Талаб кам бўлган йўналишларда бизнес класс бекор қилиниб, ўриндиқлар сони кўпайтирилади. 4 та А-320 самолётида лоукостер, яъни арзон қатновлар ташкил этилади», — дейилади хабарда.
«Uzbekistan airports» таркибидаги 11 та аэропорт ягона бошқарув органи тасарруфида бирлаштирилади. Харажатлари 32 фоиздан 15 фоизга туширилади, харидлари оптималлаштирилади, аэропорт хизматлари учун йиғимлар 27 фоизга, жумладан, зиёрат туризми доирасида 50 фоизгача камайтирилади.