(O´zbek) Вакцинация, донорлик, сигарет. Тўқаев саломатлик тўғрисидаги янги кодексни имзолади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Кодекс билан қозоғистонликларга иш кунлари 22.00дан 09.00гача, дам олиш ва байрам кунлари 23.00дан 10.00гача шовқин кўтариш тақиқланди.  

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Халқ саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида»ги кодексни имзолади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Саломатлик тўғрисидаги кодекс охирги икки йил давомида энг кўп муҳокама қилинган қонун лойиҳаларидан бири бўлди.

Мажбурий вакцинация жорий этилиши тўғрисидаги меъёр қозоғистонликлар орасида баҳсга сабаб бўлди. Кўпчилик бунга қарши чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларни вакцинация қилишдан бош тортиш мамлакат конституцияси ва БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция билан кафолатланган болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини бузади деб эътироф этди.

Натижада кодексда вакцинация ихтиёрий ва мажбурий тоифаларга ажратилди. Ҳар икки ҳолатда ҳам ота-оналар вакцинацияга рози бўлиш ёки рози бўлмаслик ҳуқуқига эга бўлди. Шу билан бирга, болалар боғчалари эмланмаган болаларни қабул қилишни рад этиши мумкин.

Кодекс билан қозоғистонликларга иш кунлари 22.00дан 09.00гача, дам олиш ва байрам кунлари 23.00дан 10.00гача шовқин кўтариш тақиқланди.  

Кодексда электрон сигаретлар, тамаки ва чилимни ўт олдирувчи тизимлар оддий сигаретларга тенглаштирилди. Тамаки маҳсулотларини сотиш учун ёш чеклови 18дан 21 ёшга оширилди. Шунингдек, автомобил салонида вояга етмаган бола бўлган вақтда чекканлик учун жарима белгиланди.

Вафот этган донорнинг органларини олиш тартибига тузатишлар киритилди. Ҳаётлигида донорликка рози бўлмаган шахснинг органларини олиш тақиқланди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.