(O´zbek) «Янада ҳушёр бўлинг, бу ҳолат сабоқ бўлсин» – Вазирлик жонлантириш бўлимига ётқизилган бемор видеосини намойиш этди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган ўта оғир аҳволдаги бемор видеосини намойиш этди. Вазирлик барчани янада ҳушёр бўлишга чақириб, шу кунларда карантин қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилишини маълум қилган.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясининг дунё мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалиши янада шиддатли тус олаётганидан огоҳлантирмоқда.

Жумладан, бизга қўшни мамлакатларда ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилганлар сони кескин кўпайиши натижасида, тиббиёт тизими катта босим билан ишламоқда, жой ва дори-дармон тақчиллиги юзага келган.

Юртимизда ҳам охирги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилиши сезиларли даражада ошган», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 10143 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтгача 6584 нафар бемор соғайган, 35 бемор вафот этган. Айни вақтда тиббиёт муассасаларида 3524 бемор даволанмоқда, шундан 285 нафари ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 172 нафарида пневония жараёни кечмоқда.

«Юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай хавотирли ҳолатга қарши олдиндан зарур чоралар кўрилган бўлса-да, коронавирус юқтирганларнинг ошиб бораётгани барчамизни ҳушёр торттириши лозим.

Ҳозирда кўпчилигимиз коронавирус инфекцияси билан касалланиш, унинг оқибатлари ҳақида кўплаб маълумотлардан хабардормиз. Унинг тез юқувчанлиги ва аломатлари борасида ҳам маълум тушунчаларга эгамиз. 

Аммо Covid-19’га чалинган беморларнинг аҳволини ўз кўзингиз билан кўрганингизда янада ҳушёр бўлиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишнинг қанчалик муҳим эканлигига яна бир бор амин бўласиз», дейилади хабарда.

Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган бемор аҳволи оғирлашгани боис, шифокорлар томонидан сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, тезкор реанимацион тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

«Мазкур видоелавҳадаги жараён барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак. Эртага ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳам коронавирусга чалиниб, шу аҳволга тушмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди. 

Чунки, ён-атрофимизда касаллик ташувчи бўлиб юрганлар ёки коронавирусга чалинган бўлса-да, ҳали аломатлари юзага чиқмаган фуқаролар бўлиши мумкинлигини аҳоли орасида касалликни юқтириб олаётганларнинг кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

Бундай вазиятда коронавирус тарқалишининг олдини олишда аҳолининг карантин қоидаларига риоя этиши тиббиёт ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар саъй-ҳаракатларидан ҳам кўра, самаралироқ ҳисобланади.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.