Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Январь-октябрь ойларида қиймати 12 млн долларига тенг бўлган жами 613 дона электромобиль импорт қилинган. Ушбу турдаги автомобиллар асосан Хитойдан (551 та) олиб келинган.
Ўзбекистон шу йилнинг январь-октябрь ойлари давомида қиймати 12 млн долларига тенг бўлган 613 дона электромобиль импорт қилган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Қайд этилишича, электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 526 донага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
Ўзбекистон 10 ой давомида жами 9 та давлатдан ушбу турдаги автомобилларни импорт қилган. Жумладан, электр транспорт воситаларининг энг кўпи Хитойдан импорт қилинган — 551 дона. Электромобилларнинг қолган қисми эса Туркия — 24 дона, Литва — 13 дона, Германия — 9 дона, АҚШ — 7 дона, Жанубий Корея — 5 дона, Испания — 2 дона, Россия — 1 дона ва Гонгконгга — 1 дона тўғри келмоқда.
Шунингдек, октябрь ойининг ўзида хориждан 55 та шу турдаги машиналар импорт қилинган. Ушбу харид учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар сарфлаган.
Бундан олдин 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 558 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида «Газета.uz» Фарғонада йил охиригача электромобилларни йиғиш йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида ёзган эди. 520 млрд сўмлик қийматга эга инвестицион лойиҳа президент иштирокидаги йиғилишда тақдим этилганди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 520 млрд сўм бўлиб, объектнинг ишга туширилиш вақти 2021 йилнинг ноябрь ойига белгиланганлиги айтилган эди.