Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 43,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган.
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,3 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 13,8 минг тонна;
Россия – 8,6 минг тонна;
Қирғиз Р. – 4,7 минг тонна;
Украина – 212,3 тонна;
Беларусь – 142,2 тонна»
Польша – 67,0 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида 14 та хорижий давлатларга гилос экспорт қилган.