Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси делегацияси 31 августдан 2 сентябрга қадар Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган «Татаристон нефть-кимё форуми – 2021»да иштирок этди.
Делегация таркибида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Татаристон нефть-кимё форуми Россия нефть ва газ саноатининг энг йирик халқаро тадбирларидан бири ҳисобланиб, унда Ўзбекистон делегациясининг иштироки Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Форум бир қатор йўналишларини ўз ичига олади, улар орасида энг муҳимларидан бири иқтисодиётнинг декарбонлашуви энергетика тизимларининг ривожланиш истиқболи сифатида водород энергияси ҳисобланади.
Ушбу долзарб мавзу муҳокамаси форум доирасида ташкил этилган Халқаро илмий-амалий конференцияда бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари водород энергетикасини ривожлантириш бўйича халқаро ва миллий тажрибасини муҳокама қиладилар, шу жумладан Ўзбекистон бу борадаги ютуқлари ва режаларини тақдим этди.
Мавзу доирасида экспертлар Европа Иттифоқининг декарбонизация ҳақидаги қарорини ҳам муҳокама қилди.
Форум иштирокчилари шунингдек, «Барқарор энергия нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё корхоналарини ривожлантириш драйвери сифатида» мавзусида давра суҳбати ўтказишга катта қизиқиш билдирди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.