(O´zbek) Ўзбекистон элчиси ФАО бош директори ўринбосари билан Тошкент халқаро конференцияда илгари сурилган ташаббусларнинг амалий ижросини муҳокама қилди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жорий йил 13 август куни Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси, ФАО ҳузуридаги доимий вакили О.Акбаров ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили В.Рахманин ўртасида видеоалоқа тарзида учрашуви бўлиб ўтди.
     Учрашув чоғида жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда ФАО билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
     ФАО шафелигида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиш ҳамда мавжуд хатарларни енгиш ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқиш икки минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиши мумкинлиги келтирилди.
     ФАО бош директорининг ўринбосари, икки минтақадаги озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатарларни енгишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва бу борада Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини таъкидлади.
     Томонлар ФАО ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.