(O´zbek) Ўзбекистон Халқаро валюта жамғармасидан 750 миллион доллардан зиёд маблағ олиши мумкин

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун рекорд даражада, яъни 650 миллиард доллар маблағ ажратади. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
     Қайд этилишича, жамғарма захира активлари ҳисобидан 456 миллиард SDR (Special Drawing Rights — махсус қарз олиш ҳуқуқлари, 650 миллиард АҚШ доллари) ажратади. 275 миллиард доллар ривожланаётган бозорларга ва мамлакатларга берилади.
     «Ушбу муҳим қарор — жамғарма тарихидаги энг йирик SDR тақсимоти ва мисли кўрилмаган инқироз даврида глобал иқтисодиёт учун йўналтирилган молиявий кўмак ҳисобланади. SDR’нинг тақсимланиши барча аъзо мамлакатлар манфаати учун хизмат қилади», — дейди жамғарма бошқарувчи директори Кристалина Георгиева.
     Маълум қилинишича, маблағларни ажратиш тўғрисидаги қарор 23 август куни кучга киради. Маблағлар квоталарга мутаносиб равишда жамғармага аъзо мамлакатларга ўтказиб берилади. Квотага мувофиқ (0,116 фоиз) Ўзбекистон 754 миллион доллар олиши мумкин.
     Шунингдек, жамғарма ёрдамга ўта муҳтож давлатларга тикланиш ишларида ёрдам бериш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқмоқда. У жаҳон иқтисодиёти жорий йил 6 фоиз ва келгуси йилда 4,9 фоизга ўсишини башорат қилмоқда.
Манба: dunyo.info

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.